“Назим ва Наво”
Жиззах вилоят мусиқали драма театрида шерият мулкининг султони Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунлари муносабат билан “Назим ва Наво” кечаси ўтказилди. Кечага ташриф буюрган Жиззах давлат педагогика иниститути талаба ва ўқитувчилари ва Ўзбекистон Миллий Гвардия аскарларига шоирнинг ғазал ва рубоийларини маҳорат билан қўшиқ қилиб ижро қилган вилоят намунали “Мақом” ансанбили хонандаларининг қўшиқлари йиғилганларга бирдек манзур келди.
Айниқса Жиззах вилоят мусиқали драма театри ёш актёрлари Жасур Хазратқулов ва Шахноза Суяровалар томонидан таёрланган Алишер Навоий ва Гули образлари барчанинг олқишига сазовор бўлди.