Миллий театрнинг "АБАЙ" спектакли Мирзачўлда

    09 февраль, 2019 40 jizzax Jizzax vb yangiliklari
    2019 йил 7 февраль куни Ўзбек Миллий Академик драма театри жамоаси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бошчилигида  Жиззах вилояти, Мирзачўл тумани “Янгидала” қишлоқ маданият марказида ва Мирзачўл туманидаги Қозоқ маданият марказида ўзининг Мухтор Авезовнинг “Абай” спектакли ва шу билан бирга халқ артистлари Ё.Аҳмедов, Ўзбекистон ва Қорақолпоғистон халқ артисти М.Абдуқундузов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист М.Азимов, М.Исмоилов, Ш.Исмоилова, Г.Иброхимбекова, Т.Саидов, А.Абдувахобов, М.Рахматов, артист Ш.Музропов, Д.Кубаева, Ф.Бурхонов, Д.Каримов, Ўзбек Миллий Академик драма театри директори Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ф. Масудов бошчилигида Мирзачўл тумани ахолиси билан ижодий учрашув ўтказдилар.
     
    Мирзачўл меҳнаткашлари жуда яхши қабул қилишди ва спектаклни мароқ билан томоша қилишди. Миллий театр яқин ойларда алохида яна бир спектакль билан келиб, гастроль сафарини ўтказишни ўз олдига мақсад қилди ва халқига ваъда берди. Ўзбек Миллий Академик драма театри директори Ф.Масудов Мирзачўл меҳнаткашларига “Сизларга яна спектакль билан ташриф буюриб, дилларингизни хушнуд этиш учун хизмат қиламиз” деб ваъда берди.
     
    Ўзбекистон Республикаси театр арбоблари уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ артисти, давлат мукофоти совриндори Ё.Аҳмедов ҳам Мирзачўл аҳлига ўз тилакларини, эзгу истакларини билдириб, Ф.Масудов фикларига ҳамфикр бўлиб, яқин ойларда яна ташриф буюришларини айтиб ўтди.
     
    Мирзачўл аҳлига яхшилик, эзгулик ва улкан зафарлар тилади. Бўлиб ўтган ижодий сафар аъло даражада ўтди.  Ўзбек Миллий Академик драма театри жамоаси Мирзачўл тумани ҳокими томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.
    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать