Андижонда “Навоий сиймоси яшар қалбларда” деб номланган адабиёт ва бадиият кечаси ўтказилди

    09 февраль, 2019 54 andijon Andijon yangiliklari / Andijon slider

     

     

        Буюк ўзбек шоири, ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишланган “Навоий сиймоси яшар қалбларда” деб номланган адабиёт ва бадиият кечасининг 1-қисми 9 февраль  куни соат 9-00 да Андижон шаҳридаги А.Навоий номли маданият ва истироҳат боғида ўтказилди. Эрта тонгдан маданият ва истироҳат боғида карнай-сурнайлар садоси янгради. Таниқли олиму-шоирлар, ёзувчию-санъаткорлар, талаба ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари боғнинг кириш майдонига йиғилдилар. Тадбир, Навоий хайкали пойига алвон гуллар қўйишдан бошланди.

         Тантанани Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси, шоира Хуршида Қўчқарова олиб борди. Тадбирда Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Ўзбекистон халқ шоири Тўлан Низом ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари сўзга чиқдилар. Сўнгра, вилоят мусиқали драма театри актёрлари томонидан саҳна кўриниши намойиш этилди.

         Тантананинг иккинчи қисми Андижон давлат университетида давом этди.

        Тадбирда Намунавий мақом ансамбли ҳамда Ўзбекистон ДАВлат филармониясининг Андижон вилояти бўлинмаси ҳамкорлигида тайёрлаган “Бадиий композиция” намойиш этилди.

       Дастур давомида Намунавий мақом ансамбли хонандалари, шунингдек, “Ниҳол” мукофоти совриндори Дониёр Назаров,  хонандалар Адҳамжон Абдулҳаев, Феруза Абдураҳмонова, Ўғилой Хусанбоевалар Навоий ғазали билан “Эй сабо”, “Сараҳбори ироқ” ва тароналари, “Тараххум қилмадинг”, “Ушшоқ”, “Бухоро тўлқини”, “Бузрук” мақомидан рок” қўшиқлари ижро этилди.

       Шунингдек, Андижон давлат университети талабалари томонидан саҳна кўриши намойиш этилди ҳамда Навоий ғазаллари ифодали ўқилди.

       Ҳазрат Навоий ғазаллари маъно ва сўз жилоси асосига тузилган ҳикмат шодалари бўлиб, ушбу кечага йиғилган адабиёт ва санъат шайдолари маъно ва бадиият завқидан ҳузурланди. Кеча сўнгида улуғ зотнинг даҳосига таъзим айлаб, нафосат мажлисига якун ясалди.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
HUDUDIY BO'LIMLAR
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать