“Барҳаёт сиймолар”

    08 февраль, 2019 32 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    2019 йил 7 февраль  куни Жиззах вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи  тарих, табиат, санъат бўлим илмий ходимлари ва Жиззах вилоят Ахборот ресурс маркази билан ҳамкорликда Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги  муносабати билан “Барҳаёт сиймолар”  мавзусида тадбир ва кўчма кўргазма ташкил қилинди.

    Тадбирни Ахборот ресурс маркази директори А.Йўлдошев очиб бериб,  Алишер Навоий том маънода ҳаётини халққа бахшида этган зот. Унинг асарлари нафақат ўзбек ва туркий халқлар адабиёти, балки бутун Шарқ адабиётининг  бебаҳо дурдонаси сифатида қадрланиб келинаётганлигини такидлаб ўтди.

      

    Шундан сўнг сўз Ҳамид Олимжон ва Зулфия номли ихтисослашган мактаби ўқитувчиси О.Орзубековга берилди. У ҳам Алишер Навоийнинг ижодини ўрганиш унинг илмий таҳлили бўйича сўнги йилларда қатор таниқли тадқиқотчилар иш олиб бордилар ва бугунги кунда ҳам Навоийнинг мероси кўпгина олимларимизни илҳомлантириб келаётганини айтиб ўтди. Ҳозирда мактаблар, хиёбонлар, кўчалар буюк шоиримиз номи билан юритилади ва унинг номида Ўзбекистон Давлат мукофоти таъсис этилган деб ўз сўзини якунлади.

    Шундан сўнг вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи тарих бўлими бошлиғи Ф.Махмудовга сўз берилди.  У ҳам Алишер Навоий ижоди ва ёш авлодларга қолдирган бой маънавий мероси ҳақида тадбирда йиғилганларга маълумот берди.

      

    Қўшимча қилиб, санъат бўлими илмий ходими Н.Мустофоқулова кўргазмага қўйилган экспонатлар ҳақида қисқача маълумотлар бериб ўтди.

    Тадбирда Жиззах Олий Ҳарбий Авиация билим юртида хизмат қилаётган  муддатли харбий хизматчиси И.Ражабов томонидан Алишер Навоийнинг ғазаллари айтиб берди. Тадбир сўнгида Жиззах шаҳар ихтисослаштирилган санъат мактаби ва Ш.Рашидов тумани 4-сон умумтаълим мактаби томонидан саҳна кўриниши ва оммавий рақс гулдастаси намойиш этилди.

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать