“Буюк сиймоларни ёд этиб”

    08 февраль, 2019 59 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 7 февраль куни Жиззах вилоят кўзи ожизлар кутубхонасида 9 февраль Буюк ўзбек шоири, мутаафаккир давлат арбоби Алишир Навоий таваллуд куни муносабати билан А.Навоийнинг 578 йиллиги ҳамда З.М.Бобурнинг таваллудининг 536 йиллиги муносабати билан “Буюк сиймоларни ёд этиб” мавзусида бадиий кеча бўлиб ўтди.

     

       

    Бадиий кечага Ўзбекистон лебирал демократик партияси вакили, Жиззах вилоят кўзи ожизлар зайиф кўрувчи махсус-мактаб интернати ўқувчилари, Жиззах вилоят Ихтисослаштирилган саънат мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди. Бадиий кечани Кўзи ожизлар кутубхонаси ходимаси Г.Имомова олиб борди. Бадий кечани  очиб бериш учун сўзни кўзи ожизлар кутубхонаси фахрий ходими Ё.Хайитбоевга берилди.

      

    Бадиий кеча давомида Ўзбекистон лебирал демократик партияси вакили Ҳолмуродов Холйигит Тошевич томонидан “Буюк сиймоларимизни ҳаёти ва ижодини ўрганиш, унинг илмий ишлари бўйича ҳозирги кунда профессор олимлар иш олиб бормоқдалиги ва бугунги кунда улар меъроси кўпгина ёшларимизни илҳомлантириб келаётганлиги, ҳозирда мактаблар, хиёбонлар ва кўчалар буюк шоирларимиз номи билан юритилаётганлиги” хусусида иштирокчиларга ўз маърузасини гапириб ўтди.

     

    Бадиий кечада Жиззах вилоят Ихтисослаштирилган саънат мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан Буюк сиймоларимизнинг рубоий ва ғазалларидан қўшиқлар ижро этилди. Кечада ёш фойдаланувчиларимиз хамда кутубхона ходимлари томонидан Буюк ўзбек шоири, мутафаккир давлат арбоблари Алишер Навоий ва Захириддин Муҳаммад Бобурлар хотирасига бағишлаб ўз ижодларидан рубоий ва ғазалларидан намуналар келтириб ўтишди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать