“Китоб қалб гавҳари, кўнгил зийнати”

    08 февраль, 2019 37 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    2019 йил 5 февраль куни Жиззах вилоят Ахборот-ресурс марказида Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг Ҳамид Олимжон ва Зулфия филиали, Жиззах вилоят Ҳамид Олимжон ва Зулфия мактаб-интернати билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПҚ-4038-сонли қарори ижроси юзасидан “Китоб қалб гавҳари, кўнгил зийнати” мавзусида кўчма кўргазма ташкил этилди.

       

    Кўргазмага Ҳамид Олимжон ва Зулфия асарлари, Зулфия мукофоти совриндорлари ҳақида маълумот ва уларнинг суратларидан наъмуналар жойлаштирилди.

    Тадбирни Жиззах вилоят Ахборот-ресурс маркази директори Анвар Юлдашев очиб бериб,   ўлкамиз бўйлаб она-юртимизнинг оташқалб шоири Ҳамид Олимжон ва ўзбек хотин-қизларининг тимсоли Зулфияхоним ҳаёти ва ижоди ҳамда ёзган шеърлари, асарлари ҳақида гапириб ўтди. Шоир Ҳамид Олимжон қисқа умр кўрган бўлсада унинг ҳар бир асар сатри абадийликка муҳрланганлиги, Ўзбекистонга ҳақиқий, жаннатий таърифни “Ўзбекистон” шеъри орқали берганлигини такидлаб, бу каби шоирлар элу-юрт қалбида абадий сақланиб қолишини айтиб ўтди.

     

                                                            Халққа айтинг мен асло ўлганим йўқ,

                                                            Ёв  қўлига таслим ҳам бўлганим йўқ.

                                                            Мен элимнинг юрагида яшайман,

                                                            Эрк деганнинг тилагида яшайман.

       

    Шундан сўнг, Ҳамид Олимжон ва Зулфия музейи илмий ходими Н.Муҳитдинова сўзга чиқиб, бу гўзал воҳада туғилиб камолга етган улкан маданият намоёндалари ҳақида сўз юритганда, энг аввало йигирманчи аср ўзбек шеъриятининг атоқли вакили, моҳир таржимон, драматург, публицист, олим ва жамоат арбоби Ҳамид Олимжоннинг ўлмас номи беихтиёр ҳаммамизнинг ёдимизга келади. Она юртимиз ҳақида, Ўзбекистон ҳақида Ҳамид Олимжондек:     

      

                                                            Чаппар уриб гуллаган боғин,

                                                            Ўпар эдим Ватан тупроғин,

    –дея ёниб ижод қилиш камдан-кам шоирга насиб этиши  ҳақида сўзлади.

    Шундан сўнг, Ҳамид Олимжон ва Зулфия мактаб-интернати ўқувчилари З.Раҳмонова “Халқимга айтар сўзларим”, М.Абдуллаева “Ўзбекистон”, Ш.Алиев “Ўрик гуллаганда”, Ю.Юсупова “Кечир ёшлик”, Н.Асрорқулова “Чимён эсдаликлари”, С.Саъдуллаева “Орзуга айб йўқ”, Ш.Рўзиева “Мен ўтган умрга” каби Ҳамид Олимжон ва Зулфияхонимнинг шеърларидан парчалар ўқидилар.

    Ҳамид Олимжон ва Зулфия музей филиали бошлиғи Б.Синдарова сўзга чиқиб, Ҳамид Олимжон 35 ёшида вафот этган бўлсада қисқа ҳаёти давомида инсонлар қалбида абадий қолганлиги, унинг ижоди нафақат Ўзбекистонда балки қардош миллатлар ўртасида ҳам ўрганилиб келинаётганлиги ҳақида гапириб, шеъридан наъмуна келтирди.

                                                            

                                                            Тушмаса юзга ҳеч ажиндан из,

                                                            Яна бир муддаоки ҳал бўлса.

                                                            Баҳтимиз барҳо ёйиб илдиз,

                                                            Умримиз бир аср тугал бўлса.

                   

    Ҳамид Олимжон кўрмаган даврни, унинг асарлари кўраяпти дея оламиз.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать