Наврўз умумхалқ байрам олди тайёргарликлари

    06 февраль, 2019 73 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Яқинлашиб келаётган “Навруз” умумхалқ байрамининг концерт дастурини юқори савияда ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг 5 февраль куни вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон Давлат филармонияси Жиззах вилоят бўлинмаси ҳамда вилоят намунали “Мақом” ансамбли томонидан тайёрлаган миллий ва замонавий куй қўшиқ ва рақслардан иборат концерт дастури вилоят маданият бошқармаси томонидан ташкил этилган  бадиий кенгашга намойиш этилди.

       
     

    Концерт дастурида Ўзбекистон Давлат филармонияси Жиззах вилоят бўлинмаси қошидаги “Наво” ашула ва рақс ансамбли, “Шодлик” миллий эстрада ансамбли, “Садо” созандалар ансамбли ва “Афсона” рақс ансамбли ҳамда  вилоят намунали “Мақом” ансамбли ижодий жамоаси ўз чиқишлари билан иштирок этди.

      

    Коннцерт дастурида ижро этилган куй ва қўшиқлар навруз умумхалқ байрамига учун сараланган асарлар бўлиб, барча асарлар юқори савияда ташкил этилган.

    Концерт якунида бадиий кенгаш аъзолари томонидан наврўз умумхалқ байрамининг концерт дастури учун танланган асарлар муҳокама этилиб, танланган асарларнинг янада мукаммал ижроси бўйича ансамблларнинг бадиий раҳбарларига ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

      

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать