“Навоий ёди-ла яшаймиз мудом”

    06 февраль, 2019 63 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Фориш тумани Маданият бўлими томонидан 2019 йил 5 февраль куни буюк мутаффаккир шоир, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 578-йиллиги муносабати билан туман маданият маркази, маданият бўлими кутубхонаси, кўзи ожизлар кутубхонаси филиали, 1-сон умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда “Навоий ёди-ла яшаймиз мудом” номли адабий мусиқий кеча ташкил этилди.

      

    Тадбирни 1-сон умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Н.Миркомилова очиб бериб, Навоийнинг серқирра ижоди ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.  Шундан сўнг мактаб ўқувчилари томонидан А.Навоий ҳаёти ва ижодий фаолияти акс эттирилган слайдлар орқали қизиқарли маълумотлар,  “Навоий ва хаста одам” номли  саҳна кўринишлари ҳамда ғазалларидан намуналар ижро этилди.

       

    Тадбир давомида Фориш туман маданият марказида фаолият олиб бораётган “Тоғ шалоласи” ашула ва рақс халқ ансамбли томонидан Навоий ғазаллари асосида яратилган “Қоши ёсин-му дейин”, “Муножот”, “Шитоб айлаб” каби ашулалар ижро этилди.

    Маскур тадбирда фаол иштирок этган ўқувчи ва  китобхонларга маданият бўлими томонидан фахрий ёрлиқлари топширилди.

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать