Нормўминова Зухра Ўтагановна Маълумоти олий, 2014 йил Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг актёрлик санъати, қўғирчоқ театри актёрлиги санъати, актёрлик бўлимини тугатган.

            Театрда 2014 йилдан буён ишлаб келмоқда. Умумий меҳнат стажи 5 йил.

            З. Нормўминова қисқа ижодиий фаолияти давомида “Чуви чиққан чумчуқвой”, “Қорбобонинг совғаси”, “Танбалнинг тузалиши”, “Огох бўлинг бахт сизники”, “А” саройи сирлари”, “”Дўстликнинг буюк қудрати спектакилларини сахналаштиришда режиссёр асиссенти вазифасини бажарди.

            З.Нормўминова мунтазам ўтказиладиган саҳна ҳаракати, қўғирчоқ ҳаракати, саҳна нутқи, актёрлик махорати машқларининг ташкилотчиси.

            З.Нормўминова Ў. Қиличбеков асари асосида сахналаштирилган “А” саройи сирлари” спектакилида рақсларни махорат билан сахналаштириб, Сирожиддин Рустам қаламига мансуб “Сеҳрли сандиқча”,  ўзбек халқ эртаги асосида Э.Хушвақтов асари “Зумрад ва Қиммат” асарларини мустақил равишда саҳналаштирган.

            2018 йилнинг 8-14 июль кунлари Э.Хушвақтов асари асосида саҳналаштирилган “Зумрад ва Қиммат” спектакли Республика қўғирчоқ театрларининг анъанавий XI кўрик-фестивали ҳамда 2018 йилнинг 14-21 ноябрь кунлари ўтказилган “ДЕБЮТ-2018” V Республика кўрик-фестивалида иштирок этди.

    шаблоны для dle 11.2