2018 йил 2 март куни театр ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ташаббуси билан ҳамда Узун туман маданият бўлими билан ҳамкорликда Узун туман маданият ва аҳоли дам олиш марказида ҳамда "Истиқбол" маданият ва аҳоли дам олиш марказида тумандаги мактаб ўқувчиларига А.Қодиров сценарийси асосида саҳналаштирилган "Қувноқ томоша", "Театр, бу-ҳаёт!" шоу дастурлари намойиш этилди.

            Жумладан, 2018 йил 27 Март-Халқаро театр куни муносабати билан   2018 йил 28 март куни театр ижодий ва техник ходимлари ўртасида футбол спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди. Ўтказилган мусобақада театрнинг техник ходимлари ғолибликни қўлга киритишди. 2018 йил 29 март куни мусобақа ғолибларига театр директори О.Бердимуратова ва театр маъмурияти томонидан эсталик совғалари топширилди.

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2