Би-би-сининг "Сўз Сизга" рукни навбатдаги саволи қуйидагича эди: Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш мамлакат ички гуруҳларининг ўзаро курашини англатадими?

    26 январь, 2019 55 qashqadaryo Qashqadaryo qorrupsiyaga qarshi tadbirlar

     

     

    Би-би-сининг "Сўз Сизга" рукни навбатдаги саволи қуйидагича эди: Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш мамлакат ички гуруҳларининг ўзаро курашини англатадими?

    Ўзбекистонда кузатилаётган айрим ҳодисалар ҳукуматнинг коррупцияга қарши кураши сифатида тақдим этилмоқда.

    Бироқ айрим Ғарб таҳлилчилари фикрича, мамлакатдаги қудратли гуруҳлар шу йўл билан ўзига рақиб гуруҳдан қутулиш, ўзининг йўлидан четга суриб қўйиш, кучсизлантиришга интиладилар.

    Халқаро Транспаренси ташкилоти эса Ўзбекистонни энг коррупцияга ботган ва коррупцияни йўқ қилиш учун ҳеч қандай чора кўрмаётган мамлакат деб таърифлаб келади.

    Бу борада сизнинг фикрингиз қандай? Сизнингча, Ўзбек ҳукумати коррупцияга қарши курашяптими?

    (Аксарият изоҳлар таҳрирсиз берилмоқда)

    Фейсбук фойдаланувчиси Йигитали Макс Икс саволга шундай муносабат билдиради: Кланлар кучая бошласа дарров АХМАДБОЙИНИ УШЛАЙДИДА ИТАРАДИ ҚАМОҚҚА.

    Баҳром Абдураҳимовнинг ёзишича, авваломбор ким айтади-ки, "Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш бор ......." - деб ? Ҳаммаси кўрмана учунлигини ҳамма кўриб билиб турибди, аммо хеч ким бир сўз айтишга ботина олмайди, холос! Ўзбекистонда бирор бир соҳа қолмадики ,у коррупция ботқоғига ботмаган бўлса ! Аммо ҳар қандай коррупциялашган мафия ҳам ўз сафини мудом тозалаб турганидек, бизда ҳам ҳар-ҳар замонда, "АЙРИМ" порахўр мансабдорлар ёким товламачи босқинчилар ҳам кўрмана сифатида қурбонлик қилинмоқдадир, холос... Аслида "айрим" сўзининг ишлатилиши ножоиздир, аксинча "АКСАР" -деган сўз ишлатилмоқлиги лозимдир ва айнан аксар(99% ни ташкил этади) "мансабдор-пулдорлар" га нисбатан , уларнинг порахўрлиги- талончилигига қарши кураш бошланганда эди, биз Ўзбекистонда ҳам коррупцияга қарши кураш бошландими, кланлашган-мафиялашган коррупцияга қарши кураша оладиган ҳам борми-КИН -деган сўзни ишлатсак ўринли бўларми-ди ....... ???????

    Би-би-сининг Одноклассники саҳифасида изоҳ қолдирган Бехруз Bexruz: Агар ҳаракат қилганда натижаси билинар эди, дейди.

    Алик Alik: Албатта йўқ...

    "Не Важно" га кўра, Жа ошган булса денгиздан бир томчи сув олинганчаликдир.

    Ali Aslan: Afsuski yo'q ammo rivojlaniw bor baraka topsin.

    Shuhratbek Rahmatullayev: Акси бўляпти. Ҳамма раҳбар ботқоққа ботаяпти, халқни ейишяпти.

    TEMUR BEK: Кандай оклашга хам бошим қотиб колди. Бизнинг энг оғрикли нуқтамиз шу КОРУПЦИЯ. Ҳеч қандай кураш бўлаётгани йўқ. Кон конимизга сингиб кетган бу иллат. Хамма ерда корупция! Хатто корупцияга карши курашадиган жойларда хам.

    Мусо Ахи: Тузим бузук булгандан кейин шундай буладида хеч качон яхшиланмайди умид килмасак хам булади.

    TEMUR BEK: Инсон умид килиб яшаши керак. Бунга карши курашиш керак хаммамиз яхши булишиги умид килмай кочиб кетаверсак. Эртага фарзандларимиз нима килади. Шу фарзандларимизи хаётида шу иллат булмаслиги учун хозирдан курашишимиз керак

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать