Театр янгиликлари, янги спектакллар, эълонлар, актёр ва актрисалар ижоди билан танишиб борасиз

     

     

     

             Сурхондарё Вилоят Ҳокимининг 2001йил 26 ноябрдаги 218-сонли қарорига асосан вилоят қўғирчоқ театри ташкил этилди.
    2002 йил январь ойидан ўз иш фаолиятини бошлаган қўғирчоқ театри ёш томошабинлар онгида маънавият тушунчаси моҳиятини миллий истиқлол ғояси асос ва тамойилларини изчил ва тўғри сингдира олиш мақсадларини кўзлаб, иш олиб бормокда. Шу мақсадда асосий диққат эътибор ёш томошабинларни театр санъати билан янада яқинроқ таништиришга, яъни яхши асарлар саҳналаштиришга ва бу асарлар мамлакатимизда шакллантирилаётган миллий истиқлол ғояларига, тамойилларига мос келишига интилмоқда.
          Тегишли тайёргарликлардан сўнг, 2002 йилнинг февралида театр жамоаси ўзининг илк спектаклини саҳналаштиришга киришди. Таниқли шоир ва болалар адиби Пўлат Мўмин қаламига мансуб «Туяқуш-боёқиш» спектакли саҳналаштирилди. Шундан сўнг Алп Жамолнинг «Дўстлар» асари асосида иккинчи спектакл ҳам ёш томошабинларга тақдим этилди. 2005 йил Бухоро шаҳрида ўтказилган Республика қўғирчоқ театрларининг VII - анъанавий фестивалида театримиз Т. Муҳиддиннинг “Шум бола ўзга сайёрада” спектакли билан иштирок этиб, театр актирисаси Д. Авазова яратган она образи учун “Энг яхши актёр ижроси учун” номинациясига сазовар бўлди. Шунингдек, мутахассислар томонидан театрдаги ижобий ўзгаришлар алоҳида таъкидлаб ўтилди.
            2013 йилнинг 17-21 ноябрь кунлари театр жамоаси Ўзбекистон қўғирчоқ театрларининг Самарқанд шаҳрида ўтказилган 1Х- анъанавий кўрик - фестивалида иштирок этди.

          Т. Қобил асари асосидаги “Ёмғир ёғдир, “Суст хотин” спектакл-томошаси фестивалнинг “Халқ мусиқасидан унумли фойдаланганлик учун” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди ва махсус диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғаси билан тақдирланди. 2016 йилнинг иккинчи чораги давомида Ё. Тўйчиевнинг (Т.Қобилов рус тилидан таржима ва таҳрир қилган, қўшиқлар матнини тайёрлаган) “Орзунинг ушалиши” деб номланган асари асосидаги спектакл саҳналаштирилди. Спектакл премьераси 2016 йилнинг 12 май куни бўлиб ўтди. Саҳналаштириш ишларига Тошкентдан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Ходжаев бадииий раҳбар сифатида таклиф этилди. Ушбу спектакл Ўзбекистон қўғирчоқ театрларининг X-анъанавий кўрик-фестивалида ҳам намойиш этилиб, “Энг яхши пьеса учун” номинацияси бўйича ғолиб деб топилиб, қимматли совғаларга эга бўлишди.
            Театр ижодий жамоаси 2018 йил 8-14 июлда Тошкент шаҳрида ўтказилган Республика қўғирчоқ театрларининг анъанавий XI-кўрик-фестивалида ўзбек халқ эртаги Э.Хушвақтов асари асосида саҳналаштирилган “Зумрад ва Қиммат” спектакли билан иштирок этиб, фестивалнинг “Фаол иштирокчиси” номинацияси билан тақдирланди.
            Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театри ижодий жамоаси Тошкент шаҳрида “Дебют 2018” театр фестивалида Э.Хушвақтов асари асосида театрнинг ёш саҳналаштирувчиси режиссёри Зуҳра Нормўминова томонидан саҳналаштирилган “Зумрад ва Қиммат” спектакли билан иштирок этди. Хакамлар хайъати томондан спектакл ижобий баҳоланди. Фестивалнинг тантанали ёпилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев фестивалда иштирок этган барча ёш режиссёрларга ижодий мовофақиятлар тилаб, вазирликнинг ёш режиссёрларнинг “Дебют 2018” V Республика кўрик-фестивали иштирокчисига ДИПЛОМ ва эсталик совғаларини топширди. Театр саҳналаштирувчи режиссёри Зухра Нормўминова ҳам ушбу мукофотга сазовор бўлди.
            Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 майдаги ПҚ-2349-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30 декабрдаги 05-02/1-327-сонли йиғилиш баёни ижроси юзасидан “Вилоят мусиқали драма театри биносини вилоят қўғирчоқ театри балансига ўтказиш тўғрисида”ги Термиз шаҳар ҳокимининг 2017 йил 4 май 541-сонли қарори асосида “Тўпаланг қурилиш монтаж” бошқармаси томонидан қайта қуриш ишлари 2017 йилнинг май ойидан бошланиб, 2018 йилнинг декабрь ойида якунланди.
            2018 йилнинг 22 декабрь куни Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрининг янги бинога кўчиб ўтиши муносабати билан театрнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросим З.Маматова сценарийси асосида “Эмемденсларнинг янги йил саргузаштлари” мусиқали томошаси намойиши билан очилди. Ушбу тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими ва ҳокимлик вакиллари ҳамда вилоятдаги барча ташкилот раҳбарлари илк томошабин сифатида иштирок этишди.
            Айни кунларда театр ижодий жамоаси томонидан И.Содиқов асари “Алпомишнинг болалиги” спектаклли саҳналаштирилмоқда. Театр ўз фаолиятини бошлагандан буён шу кунга қадар 50 яқин спектакл ҳамда 8 та маданий-маърифий тадбирлар саҳналаштирилиб, томошабинлар ҳукмига ҳавола этди.

     

     

     

            Э. Хушвақтов “Зумрад ва Қиммат” (эртак) Ўзбек халқ эртаги асосида Э. Хушвақтов асари бўйича саҳналаштирилган ушбу “Зумрад ва Қиммат” спектаклида инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибат нақадар улуғ неъмат эканлиги ғояси илгари сурилади.

     

     


            Ш.Дўстмухаммад  “Гулсевар”

         Гулсевар яратган гулзор гўзаллиги барчани ўзига ром этади. Гулзорда Гулсевар билан қўшиқ куйлаб, рақсга тушаётган Атиргул, Карнайгул, Қуёшгул, Лолагулларнинг шодиёналаридан тиконзордаги Бўзтикон, Чирмовуқ, Чақиртикон, хабар топишади. Қитмир бола ҳамроҳлигида гулзорни пайҳон қилишга аҳд қилишади. Лекин Гулсевар гуллари билан биргаликда гулзорни сақлаб қолишади.

     

     


             И.Содиқов “Алпомишнинг болалиги”
            Ушбу спектаклда матбуотда нашр этилган “Алпомиш” достонининг турли вариантларидан фойдаланилган ҳолда Ҳакимбекнинг болалик давридаги воқеалар намойиш этилади.

      

     

            Ё. Тўйчиев “Орзунинг ушалиши” (романтик эртак) Кенжа дев ҳамда Юлдуз исмли қизча ўртасида пайдо бўлган ҳақиқий дўстлик уларни кўп синовлардан ўтишида ёрдамга келади. Дилдаги романтик кайфият, эзгу орзулар эса юксакликка кўтаради. Спектакл яхшиликнинг ёмонлик, эзгуликнинг ҳасадгўйлик устидан ғалабаси билан тугайди. Шу маънода ушбу спектакл дўстликни, бу улуғ туйғу ҳар қандай вазиятда ҳам халоскор куч эканлиги ғоясини илгари суради.

             З.Нормўминова томонидан саҳналаштирилган “Бойсун баҳори” мусиқий дастури Жарчиларнинг байрамга чорлов ҳайқириқлари остида бошланган томошада қўғирчоқ от ва қўчқор ўйинлари, эртак қаҳрамонлари ҳамда театр репертуаридаги фольклор "Оқсуяк" қўғирчоқ рақслари ўрин олган.

      

     

     

     
            Ибрагимова Юлдуз 2001 йилда Термиз Давлат Университетини мусиқа ва эстетик тарбия йўналишини тугатган.Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрида 2002 йилдан олий тоифали артист буён ишлаб келмоқда. Ибрагимова Юлдуз Джумаевна театр саҳнасида саҳналаштирилган спектаклларда “Широқ афсонаси”да Бека, “Бахт излаган Шаҳзода”да Малика, “Ойсулув ва Оҳсулув”да Оҳсулув, “Мойчечакнинг ўгити”да Совун, “Изқувар Брок”да Мушук, “Огоҳ бўлинг бахт сизники”да Она, “Уч опа сингиллар”да Тўнғич қиз,”Зумрад ва Қиммат”да Қиммат,”Сеҳрли сандиқчалар”да Ўқитувчи образларини яратган.
            Ибрагимова Юлдуз Джумаевнага 2004 йилда “Олий тоифали артист” даражаси берилган. 2006, 2008 ва 2010 йилларда Сурхондарё вилояти Ҳокимлиги ҳамда Сурходарё, Наманган вилоятлари Маданият ва спорт ишлари бошқармаларининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланган. Ю. Ибрагимова ўзига хос ижро услуби ҳамда йўналишига эга актриса сифатида мухлислар эътьиборини қозонган. Юксак маҳорат ва ўзига хос ижро услубига эга актрисанинг 2002 – 2012 йиллар мобайнида театр саҳнасига олиб чиқилган ҳар бир спектклда яратган бош ва етакчи образлари ҳақли равишда нафақат мухлислар, балки етук мутахассислар, театршунос ҳамда санъатшунослар эътирофига сазовор бўлган. Ю. Ибрагимова театрда нафақат ажойиб актриса, балки соҳир овозли хонанда сифатида ҳам ғоят қадрланади. У вилоятда ўтаётган ҳар бир йирик байрамларда, ёшлар форумларида фаол иштирок этмоқда. 
            Ибрагимова Юлдуз камтарин тўғри сўз ҳамкасбларига нисбатан меҳрибон ижодкор. У жамоат ишларида фаол иштирок этиш билан биргаликда ташкилотчилик вазифаларини ҳам бажариб келмоқда. Каримова Зебинисо 2012 йилда Термиз Санъат коллежининг маданий –маърифий бўлимини тугатган. Каримова Зебинисо Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрида 2003 йилдан олий тоифали артист буён ишламоқда. Каримова Зебинисо ўзига хос ижро услубигаэга ижодкор. У касб маҳоратини ошириш борасида ўқув машғулотларнинг фаол иштирокчиси. Каримова Зебинисо театр саҳнасида қўғирчоқлар воситасида яратган “Маъруф ва Малика”да Бека, “Ўткир шохли Буқача”да Тулки, “Хаёлпарастлар”да Ўзга сайёралик, “Меҳр гули”да Тулки, “Зумрад ва Қиммат” да Она каби ёрқин образлари ёш томошабинлар меҳрини қозонган. Каримова Зебинисо болалар учун тайёрланган “Ойдан тушган меҳмон”, “Болаликнинг бахтли онлари”, “Ғаройиб концерт” шоу дастурларида Ўзга сайёралик, Момо образларини жонли ижрода талқин этиб, тадбирларни юксак даражада ўтишида ўз ҳиссасини қўшган. Унинг ижросидаги Нозима образи “Огоҳ бўлинг бахт сизники” маданий-маърифий тадбирлари намойишида томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди.  Каримова Зебинисо театрда моҳир қўғирчоқ устаси сифатида ҳам ижодий фаолиятини давом эттириб, 2008 йилда “Келажак авлоди” Республика кўрик-танловида “Тасвирий ва амалий санъат йўналиши” бўйича иштирокчиси, 2009 йил Андижонда бўлиб ўтган республика YIII - анъанавий қўғирчоқ театрлар фестивалида “Йилнинг энг яхши қўғирчоқ устаси” номинацияси билан тақдирланган. Каримова Зебинисо вилоят бўйлаб ўтказиладиган гастрол сафарлари давомида спектакллардан сўнг болажонлар билан қўғирчоқ тайёрлаш борасида маҳорат дарсларини мунтазам ташкил этиб келади. Каримова Зебинисо тўғри сўз, жамоат ишларининг фаол иштирокчиси. Қодиров Аҳрор 2012 йилда Термиз Санъат коллежининг маданий-маърифий ишлар бўлимини тугатган. Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрида 2012 йилдан 1-тоифали артист буён ишлаб келмоқда. Қодиров Аҳрор актёрлик фаолияти давомида театрда саҳналаштирилган “Қалдирғоч”да Тошурали, “Баджаҳл Қуёнча”да Қувноқвой ва Қуёнча , “Мехр гули”да Укки, “Танбалнинг тузалиши”да Беғам, “Қиш эртаги”да Андерсен образларини яратди. Қодиров Аҳрор театр саҳнасида намойиш этилган “Огох бўлинг бахт сизники” , “Қиёфа” маданий-маърифий тадбирларида Элликбоши, Маҳалла раиси образларини маромига етказиб ижро этган. Қодиров Ахрор вилоят миқёсида ўтказиб келинаётган “Наврўз”, “Мустақиллик” байрам тантаналарини тайёрлашда режиссёрлик вазифасини ҳам бажариб келмоқда. Қодиров Аҳрор энг аввало драматургияни яхши тушунади. Маҳаллий матбуотда унинг бир қатор ҳикоялари эълон қилинган. 2013 йилнинг ноябр ойида Тошкентдаги “Дўрмон” ижодкорлар боғида ўтказилган ёш ижодкорларнинг “Истеъдод мактаби” семинар-машғулотида ҳам муваффақиятли иштирок этиб, Болалар драматургияси ва маънавий - маърифий йуналишдаги сценарийлари учун семинар- машғулотнинг махсус дипломи ва сертификатини қўлга киритди. Қодиров Аҳрор театр ёшлар иттифоқи Кенгашининг раиси сифатида ҳам фаолият юритиб келмоқда. Қодиров Аҳрор ҳамкасбларига нисбатан доим ғамхўр, театр жамоат ишларининг фаол иштирокчиси ҳамда ташкилотичисидир. Рахмонов Валишер 2007 йилда Термиз Санъат коллежининг маданий-маърифий ишлар бўлимини тугатган.Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрида 2008 йилдан олий тоифали артист буён ишлаб келмоқда. Рахмонов Валишер театр саҳнасида саҳналаштирилган “Доно Тошбақа”да Тошбақа, “Маъруф ва Малика”да Маъруф, “Ёмғир ёғдир, суст хотин”да Валишер образлари,”Зумрад ва Қиммат”да Ота, “Сеҳрли сандиқчалар”да Чақмоқ бобо,”Қорбобонинг мўъжизаси”да Қорбобо образларини яратган. Рахмонов Валишер барча маданий-маърифий тадбирларда ҳам бир қатор образлар яратиб,томошабинлар эътиборини қозонган. Рахмонов Валишер вилоят миқёсида ўтказиб келинаётган “Наврўз”, “Мустақиллик” байрам тадбирларида, форум фестивалларини ўтказишда ҳам режиссёрлик,ташкилотчилик қобилиятини намоён қила олди. Рахмонов Валишер ўз касбига нисбатан талабчан. Касб маҳоратини ошириш борасида ўтказиладиган барча маҳорат дарсларининг иштирокчи ташкилотчиси сифатида ҳам эътиборга лойиқ ишларни амалга ошириб келмоқда. Рахмонов Валишер тўғри сўз, ҳамкасбларига нисбатан доим эътиборли, ижодкор. У театр жамоат ишларининг фаол иштирокчиси.Театр касаба уюшмасининг котиби сифатида фаолият юритиб келмоқда. Турдиева Матлуба 2002 йилда Термиз Санъат коллежининг маданий-маърифий ишлар бўлимини тугатган.Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрида 2002 йилдан олий тоифали артист буён ишлаб келмоқда.
            Турдиева Матлуба театр актёрлари орасида ўзига хос ижро маҳорати билан ажралиб туради. Асосан ўрмон ҳайвонлари, жумладан, овозлаштириш борасида бир-биридан тубдан фарқланувчи Айиқ, Тулки, Қуёнча образларини мазмунли ярата олган. Чунки у актриса сифатида ҳар бир ҳайвон ва жониворларнинг ўзига хос жиҳатларини, ҳаракатланиш йўналишларини, маъносини яхши англаб иш тутади.  Турдиева Матлуба спектаклларда инсон образларини ҳам ҳаракати ва сўзлаш охангидан келиб чиқиб ишонарли талқин этади. Жумладан, “Уч опа-сингил”да Тўнғич опа, “Янги йил эртаги” да Ялмоғиз, “Танбилнинг тузалиши”да ўқитувчи, “Қиш эртаги”да Она образлари шулар жумласидандир. Турдиева Матлуба жамоада ўз ўрни ва обрўсига эга ходим сифатида танилган бўлиб, у мунтазам билимини орттириб боришга,болаларбоп адабиётларни кўп ўқишга иштиёқи баландлиги билан алоҳида ажралиб туради. Турдиева Матлуба камтарин, ҳамкасбларига нисбатан ғамхўр, театр жамоат ишларининг фаол иштирокчиси. Джумаева Малоҳат 2004 йилда Термиз Санъат коллежининг маданий –маърифий йўналиши бўлимини тугатган.
            Джумаева Малахат 2004 йилдан Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрида қўғирчоқ олий тоифали артисти актёри вазифасида ишлаб келмоқда.  Джумаева Малахат театр саҳнасида «Доно тошбақа»да Чигиртка, «Ойсулув ва Оҳсулув»да Ойсулув, «Қўғирчоғим ўйнайди, асли ростин сўйлайди» да Мастон, «Бахт излаган Шаҳзода»да Малика, «Оби ҳаёт»да Қуён, “Изқувар Брок» да Сигир, «Ёмғир ёғдир, суст Хотин» да Момо ва Ултон кампир, “Зумрад ва Қиммат” да Момо образларини маҳорат билан ижро этган. Джумаева Малахат театр актёрлари орасида алоҳида иқтидорга, жумладан, ноёб овоз имкониятларига эга актёр-хонанда сифатида эътироф этилади. У яратган барча образлар ўзига хослиги, овоз имкониятлари, яратилаётган характерларга мослиги билан ажралиб туради. Шунингдек, у театр жамоаси уюштираётган турли маънавий-маърифий тадбирларда, ёшлар форумларида вилоят миқёсидаги «Наврўз» ва «Мустақиллик» байрамларида ҳам ўз қўшиқлари билан мунтазам қатнашиб келади. Джумаева Малахат тажрибали саҳна устаси сифатида ёш актёрларга ўз тажрибаларини доимий равишда ўргатиб, “Узтоз шогирд” анаъаналарини давом эттириб келмоқда. Джумаева Малахат камтарин, ҳамкасбларига нисбатан доим эътиборли. У театр жамоат ишларининг фаол иштирокчиси.

    шаблоны для dle 11.2