Премьера

    25 январь, 2019 61 fargonavb Fargona vb yangiliklari

        

    Ўзбек адабиётининг таниқли намоёндаси лирик шоир Уйғуннинг “Парвона” спектакли адибнинг драматурглик мақомини ҳам юксакликка кўтарган эди . Ўтган асрнинг етмишинчи-саксонинчи йилларида республикамиздаги деярли барча  театрлар бу асарни ўз саҳналарига олиб чиққанлар. Аммо ўзбек миллий академик драма театрининг “Парвона” си ҳамма томошабинлар учун севимли бўлиб кетган. “Парвона” деганда  Ўзбекистон халқ артисти Обид Юнусовнинг Ўткурийси кўз олдимизга келади.

          Мана шундай шароитда бу асарга қўл уриш катта таваккал эди. Чунки ҳар бир томошабин саҳнада яна Обид Юнусовнинг Ўткурийсини кўргиси келади.

    Ушбу холатни ҳисобга олган истеъдодли режиссёр Обиджон Абдуллаев асарга бошқача ёндошди. Фарғоналикларнинг янги “Парвона”сида биргина Ўткурий эмас, балки Назокатнинг, Адолатнинг, Аброрнинг, Мархаматнинг ҳам, Юлдузхоннинг сиймоларини ярқ этиб кўрсатилишига харакат қилди.  Ижрочиларга мана шундай масъулият юклади. Бу ҳар бир ижрочидан ижодий ёндошишни, бор махоратини намойиш этишни тақозо қиларди.

         Роллар ижрочилари: Бобуржон Омонов, Саодат Мирзаева, Акмал Мирзаев, Маъмура Рахимова, Азиз Темиров, Фотима Абдувахобова ва бошқалар ўз вазифалари мувафаққиятли уддаладилар. Бу эса “Парвона” нинг янгича талқинини ва янги саҳна асарининг мавафаққиятини таъминлади.

         2019 йил январ ойининг сўнгги кунларида спектакл кенг томошабинлар хукмига ҳавола қилинди. Асарга янгича ёндашув ўз самарасини берганини пойтахтдан ташриф буюрган таниқли театршунослар томонидан ҳам, томошабинлар томондан ҳам эътироф этилди. Фарғоналиклар “Парвона” си халқимизга севимли саҳна асарларидан бири бўлиб қолишига умид билдиришди.

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать