Андижон вилояти маданият бошқармаси, Ўзбекистон давлат филармонияси Андижон вилояти бўлинмаси хонандалари ҳарбийлар ҳузурида

    25 январь, 2019 95 andijon Andijon yangiliklari / Andijon slider

     

     

     

     

        Андижон вилояти маданият бошқармаси,  Ўзбекистон давлат филармонияси Андижон вилояти бўлинмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлиги махсус мухандислик қурилиш бошқармаси ҳамкорлигида Андижон шаҳар, Боғишамол даҳасида жойлашган педагогика касб-ҳунар коллежида Фавқулотда вазиятлар вазирлиги махсус мухандислик қурилиш бошқармасининг 450 дан зиёд аскарлари, сержант ва офицерлари  учун маданий тадбир ўтказилди.

       Тадбирни Фавқулотда вазиятлар вазирлиги махсус мухандислик қурилиш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳамда Ўзбекистон давлат  филармонияси Андижон вилояти бўлинмаси директори Рахимжон Аҳмодовлар очиб бердилар ва аскарларнинг харбий хизматларида омад ва муваффаққиятлар тиладилар.

       Тадбирнинг бадиий қисмида Ўзбекистон давлат филармонияси Андижон вилояти бўлинмасининг  ҳушовоз ҳонандалари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турсунбой Парпиев, ҳонандалар  Аброрбек  Жамолдинов, Умидахон Абдурасулова, Муҳайё Тожиматова, Нилуфар Каримова, Ҳамидулла Юлдашев ва раққоса қизлар томонидан дилтортар куй, қўшиқлар ва дилрабо рақслар ижро этилди. 

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
HUDUDIY BO'LIMLAR
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать