Фарғона музейида янги фото кўргазма ташкил этилмоқда!

    24 январь, 2019 58 fargonavb Fargona vb yangiliklari

    Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти, Мустақиллигимиз асосчиси, сиёсий арбоб Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуди ҳар йили мамлакатимиз миқёсида кенг нишонланиб келинмоқда. Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи ходимлари томонидан бу йил ҳам Ислом Каримов таваллуди муносабати билан ташкил этиладиган фото кўргазмага тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

     

     

     

    Кўргазмада биринчи Президентимиз ҳаёти ва меҳнат фаолиятига оид фото лавҳалар, дунё мамлакати сиёсий арбоблари билан ўтказилган учрашувлари ҳамда вилоятимизга қилган ташрифлари жараёнлари акс эттирилган суратлар намойиш этилиши режалаштирилган.

    Кўргазманинг очилиш маросими жорий йилнинг 29 январь куни ўтказилиши белгиланган.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать