Ёшларга оид давра сухбати

    24 январь, 2019 284 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    2019 йилнинг 16 январь куни Пахтакор туман маданият марказида туман ҳокимлиги хотин қизлар қўмитаси, туман маданият бўлими ҳамда ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида ёшларга оид турли масалалар юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда туман оила маркази директори Нодира Шукурова, туман халқ таълими бўлими мудираси Дилфуза Хайриқулова, туман хотин қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти мутахасиси Малика Андақулова, Ёшлар иттифоқи раиси Акмал Бўтаев, туман поликлиникаси гениколог врачи  Нодира Шамсиева, Туман маданият маркази бадиий раҳбари Хотин қизлар қўмитаси бошланғич ташкилот мутаҳассиси М.Холмуродова, туман имом хотиби иштирок этдилар.

     

    Тадбирда туман халқ таълими бўлими мудираси Дилфуза Хайриқулова туманимиз хотин қизларини айниқса ёшларнинг кийиниш маданияти ҳақида танқидий фикр билдириб, миллий кийимларимизнинг ўзимизга мослиги ҳақида тўхталиб ўтди. “Қуш уясида кўрганини қилади” мақолининг нақадар тўғрилиги ва бу борада оилада ота она фарзанд учун андоза эканлигини яна бир бор эслатиб ўтди. Тадбирда туман поликлиникаси гениколог шифокори  Нодира Шамсиева сўз олиб, у ўз сўзида оилада соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, эрта никохнинг салбий оқибатлари, қизларнинг турмушга тайёр бўлиш ёшлари ҳақида аълоҳида тушунчалар бериб, ушбу масалаларда туман поликлиникасида “Қизлар маслахатхонаси” ташкил этилганлиги ҳақида айтиб ўтди.

     

    Шундан сўнг туман маданият маркази бадиий раҳбари М.Холмуродова тадбир иштирокчиларига бўш вақтларини унумли ўтказиш учун маданият марказида турли хил тўгараклар мавжудлигини, маданият марказида “Гулзор” ва “Баҳора” Халқ жамоаларининг ижодий фаолияти хақида тўхталиб, рақсга қизиқувчи ёш қизларни турли тўгарак ва бадиий жамоаларга қатнашишга таклиф этди. Марказ қошида кутубхона фаолияти йўлга қўйилганлиги, турли хил китоблар билан бойитилганлиги, китоб мутоласи ақл қалъаси эканлигини яна бир бор эслатиб ўтди.

    Тадбирга таклиф этилган ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олдилар.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать