Фермер – фаровон ҳаёт бунёдкори!

    24 январь, 2019 90 fargonavb Fargona vb yangiliklari

    Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш, ушбу соҳада фаолият олиб бораётган фермерларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек Фарғона вилоятида фаолият кўрсатаётган фермер-аёлларнинг фидокорона меҳнатларини эътироф этиш, уларнинг маданий дам олишларини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 23 январь куни вилоят ҳокимлиги ҳамда маданият бошқармаси ташаббуси билан Ислом Каримов номидаги театр ва концерт саройида таниқли санъат усталари ва эстрада хонандалари иштирокида тантанали тадбир ўтказилди.

     

     

     

    Тантанали маросимда Ўзбекистон ҳалқ хофизи Илҳом Иброхимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Илҳом Фармонов, Муҳсинбек ва Яхёбек Мўминовлар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Малика Эгамбердиева, Фаҳод ва Ширин, хонандалар Отабек Муҳаммадзоҳид, Хулкар Абдуллаева Наргиза Азимова ва шоир Бобур Бобомуродлар иштирок этдилар.

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать