Хаёт- гўзал қўшиқдир”

    22 январь, 2019 177 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari

     

                                          “Хаёт- гўзал қўшиқдир”

         Жонажон, озод ва обод Ватанимизда ҳар бир мунаввар тонг, ҳар бир кун гўзал, дилбар қўшиқлардан бошланади. Севги, муҳаббатни, Ватанни, тинч ва осойишта кунлар шукронасини, меҳнаткаш, яратувчи, олийжаноб халқимизни тараннум этувчи қўшиқлардан бошланади.

                    Қарши шахар маданият марказида Академик ва халқ бадиий жамоалари, Қашқадарё вилоят ашула ва рақс ансамблининг “Хаёт- гўзал қўшиқдир” номли ҳисобот концерти бўлиб ўтди. Концертда ансамбл ижодий жамоаси томонидан устоз санъаткорлар ижро этган “Ўйнасин” , “Ҳох инон, ҳоҳ инонма”, “Андиша қил”, “Зеболаниб келибсиз”, “Ёдимга тушди”каби умрбоқий қўшиқлар, миллий мусиқалар билан бирга “Ёнимга кел”, “Ўшал дамлар”, “Наҳотки”, “На етсин” деб номланувчи замонавий куй қўшиқ ва рақслар ҳам ижро этилди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать