TEST bmsm Al quvayt

    19 декабрь 2017, Вторник
    463

    17 декабрь куни Ал-Қувайт шаҳрида Ўзбекистон маданият кунларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон маданият кунларининг очилиши Ўзбекистонни мадҳ этувчи фотокўргазмалар намойиши билан бошланди. Қувайт Давлати марказидаги “Ал-Адвания” кўргазмалар галереяси ўзбекона рухда миллий  безатилди. Кўргазма зали марказига йирик ўлчамдаги банер, давлат байроқлари ва давлат раҳбарларининг портретлари ўрнатилди.
    Кўргазма асосан 5 қисмдан иборат: Ўзбекистон -  Ислом маърифати ва алломалар юрти; Халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъати буюмлари намойиши (хаттотлик, ёғоч ўймакорлиги, миниатюра, кандакорлик, каштачилик, атлас ва адрас); Ўзбекистоннинг саёҳлик салоҳияти (15 турдаги махсус буклет, видеороликлар намойиши); Ўзбекистон тарихи ва бугунги жадал тараққиётини ёрқин акс эттирувчи фотокўргазмалар намойиши ўтказилди.
    Меҳмонларни миллий лисоблардаги ўзбек қизлари ҳурмат ва эҳтиром билан кутиб олди.
    Қувайтда Ўзбекистон маданияти кунлари расмий очилиш маросими соат 10.00да давлат мадҳиялари ва Қурони Каримдаги оят билан бошланди.
    Олдиндан тайёрланган махсус дастурга мувофиқ, тадбирни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари О.Назарбеков очиб берди.

    шаблоны для dle 11.2
2018 Yil Saytdagi ma'lumotlardan to'liq yoki qisman foydalanilgan xollarda
maktab veb sayti manba sifatida ko'rsatilishi shart