Андижон вилояти маданият бошқармасининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди

    19 январь, 2019 106 andijon Andijon yangiliklari / Andijon slider

     

     

       Андижон вилоят қўғироқ театрида вилоят маданият бошқармасининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда бошқарма аппарати ходимлари, бошқарма тасарруфидаги маданий-маърифий муассасалар раҳбарлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари директорлари, бош ҳисобчилари, кадрлар бўлими мудирлари иштирок этдилар.

       Йиғилишни бошқарма бошлиғи М.Саттарова кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида 2019 йил 17 январь куни ўтказилган йиғилишда Б.Сайфуллаев томонидан вилоятдаги маданият ва санъат муассасаларини ривожлантириш бўйича хорижий ва ички инвестициялар жалб этиш юзасидан берилган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 28 ноябрдаги 4038-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, дастур асосида 2019 йилда янги қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва капитал таъмирланадиган маданият марказларида лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ишларини бошлаш, бошқарма ҳамда унинг тизимидаги муассасаларда меҳнат ва ижро интизомини янада мустаҳкамлаш, кийиниш ва сўзлашув одобига риоя қилиш,  болалар мусиқа ва санъат мактабларида белгиланган меъёр асосида 13 та йўналишда синфлар ташкил этиш ва фаолиятини янада жонлантириш, вилоятдаги Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, маданият ходимлари ва эл ардоғидаги уста санъаткорлар иштирокида болалар мусиқа ва санъат мактабларида учрашувлар, маҳорат дарслари ўтказилишини йўлга қўйиш, “Наврўз сайли-2019” вилоят кўрик-танлови ҳамда миллий рақс санъатини янада ривожлантириш мақсадида ўтказиладиган “Рақс сеҳри” кўрик танловининг шаҳар, туман босқичларига тайёргарлик кўриш, меҳнат жамоасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, муассасаларда ободонлаштириш, тозалов ишларини мунтазам амалга ошириш бўйича бошқарма тасарруфидаги маданий-маърифий муассасалар раҳбарлари, шаҳар, туман маданият бўлимлари мудирлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари директорларига тегишли кўрсатма ва топшириқларни берди.

        Шунингдек, йиғилишда меҳнат ва ижро интизомига риоя қилмаганлиги учун Улуғнор тумани маданият бўлими мудири М.Исакова, Балиқчи тумани 19-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби директори З.Умаровларга интизомий жазо – “ҳайфсан” берилди.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    |

     

    шаблоны для dle 11.2
HUDUDIY BO'LIMLAR
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать