Қуролли кучларнинг ташкил топганига 27 йил тўлди

    14 январь, 2019 41 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг   ташкил топганига  27 йил тўлиши ҳамда 14- январ “Ватан химоячилари куни”га бағишлаб 2019 йил 12 январ куни Фориш туман ҳудудидаги 39815-сонли Фориш тоғ полигонида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари  Ж.Жиянов, ҳарбий қисм командири подполковник У.Рахимов, подполковник Х.Каримовлар табрик сўзига чиқиб, йиғилганларни байрам билан муборакбод этдилар. Тадбир давомида ҳарбий қисмда хизмат қилаётган бир гурух ҳарбийларга туман ҳокимлиги ва ҳарбий қисмнинг эсдалик совғалари топширилди.

       

    Байрам муносабати билан туман Маданият бўлимининг “Тоғ шалоласи” ашула ва рақс халқ ансамбли ва “Парвоз” бадиий ҳаваскорлик жамоасининг “Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” номли жонли ижродаги байрам дастури намойиш этилди. Байрам томошасига харбий қисмдаги аскар зобитлар жалб этилди.

            

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать