«Сенга посбонмиз Ватан!»

    14 январь, 2019 70 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 12-январь куни Зомин туман Даштобод шахар 4-сон болалар мусика ва санъат мактабида 14-январ ватан ҳимоячилари куни муносабати билан «Сенга посбонмиз Ватан!» шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

    Тадбирни мактаб директори Х. Абдувалиева сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси фавқулотда вазиятлар ҳузиридаги 99951-ҳарбий қисм шахсий таркибидаги афитсер сержант ва оддий аскарларни ва барча томошабинларни қуролли кучларимиз ташкил топганининг 27 йиллиги билан чин қалбдан муборкбод этиб, консерт дастурини очиб берди. 

            

    Обод қишлоқ дастури асосида Даштобод шахрида 134 та арзон уйлар қурилиши учун хашарга келган   Ўзбекистон Республикаси фавқулотда вазиятлар хузиридаги 99951-харбий қисмнинг  200 нафар аскар ўғлонлари  байрам дастуридан маданий хордиқ олибгина қолмай, ўзларининг қизиқарли ва мазмунли чиқишларини намойиш этишди. Аскарлар тадбир сўнгида эсталик учун мактаб жамоси билан фотосуратларга тушдилар.

         

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать