"Ҳарбий Ватанпарварлик ойлиги"

    12 январь, 2019 37 jizzax Jizzax vb yangiliklari

        Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллигига бағишлаб, "Ҳарбий Ватанпарварлик ойлиги" доирасида Пахтакор туманида жойлашган Жиззах горнизони таркибидаги ҳарбий қисмлар зобитлари ва аскарлари, ҳарбий теҳникалари, Миллий гвардия суворийлари ҳамда туман ёшлари иштирокида оммавий-ҳарбий тадбир ўтказилди.

     

         Тадбир Пахтакор шаҳридаги “Муъжиза” маданият ва истироҳат боғи ҳудудида ташкил этилди. Боғда ташкил этилган ўқотар қуроллар, ҳарбий теҳникалар кўргазмаси барчада айниқса ёшларда катта таассурот қолдирди. 

         Туман мудофаа бўлими биносидан старт олган ҳарбий колонна паради шаҳарни айланиб, оркестр садолари остида саф билан тадбирга кириб келб, ўзларига белгиланган жойларни эгаллашди. 

        Тадбирни туман маданият бўлими мудири Д.Қобилов олиб борди.  Тадбирда туман ҳокими Ш.Х.Бабаев нутқ сўзлади ва тадбир иштирокчиларини Қуролли Кучлар байрами билан қизғин муборакбод этди.

     

       Жиззах горнизони таркибидаги 6 та ҳарбий қисмга, Миллий гвардия суворийларига, туман ИИБ ҳодимларига байрам муносабати билан Паҳтакор туман ҳокимлигининг Фаҳрий ёрлиқлари ҳамда қимматбаҳо совғалари тантанали равишда топширилди.

           

          Туман ёшлари номидан Жамшид Жумамуродов сўзга чиқиб, салдат ва зобитларга кўргазма ва тадбирни ҳавас билан томоша қилганлигини, туман ёшларининг ватан ҳимоячилари бўлишга ҳаваслари ошганлигини изҳор этди.

        Темурбеклар мактаби ўқувчиси Соҳибжон Ҳолжигитов улғайиб албатта Қуролли Кучлар сафида зобит бўлиб хизмат қилиш орзуси эканлигини билдирди ва тенгдошларини мактабида олиб борилаётган ҳарбий таълим жараёни ҳақида сўзлаб берди.

          Тадбир иштирокчилари учун байрам концерт дастури намойиш этилди.

          Миллий гвардия хизматчиси Аброр Рўзматов Ватанпарварлик ҳақида қўшиқ куйлади.

        Темурбеклар мактаби ўқувчилари 03195 ҳарбий қисм аскарлари, 08918 ҳарбий қисм, ҳамда Чегара қўшинлари ҳарбий ҳизматчилари, Жиззах горнизони ҳарбий оркестри томонидан Жанговор саҳна кўринишлари, мусиқий чиқишлар, жанговор қўшиқлар ижро этишди.

          Тадбир туман ёшларида, жамоатчиликда, барча иштирокчиларда унитилмас таассурот қолдирди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать