Бухоро вилояти Қўғирчоқ театрида янги йил томошалари давом этмоқда

    09 январь, 2019 48 buxoro Buxoro vb yangiliklari

                 Ўз спектакллари билан болажонларнинг ҳамда катталарнинг кўнглидан жой олган томошабинларнинг севимли маскани, эртаклар, мўжизалар макони бўлмиш Бухоро вилоят Қўғирчоқ театрида янги йил томошалари давом этмоқда.

                 Намоиш қилинаётган янги йил спектакли “Эртак ичида эртакдеб номланади. Режиссёр Муножот Эргашева саҳналаштирган ушбу спектакл жуда ҳам қизиқ воқеаларни ўз ичига олган.

                 Спектаклни кўрган ҳар бир болажон маданий ҳордиқ ва маънавий озуқа олади. Спектаклдан сўнг ҳар бир болажонинг кўзида янги йил қувончи кўриниб турибди.

                 Ота-оналар театр жамоасига, актёрларга ўз минадорчиликларини билдириб, спектакл ҳақида ўз фикирларини билдириб Қўғирчок театри ходимларига рахматлар, овқишлар билдиришди.

                 Театр ижодкорлари бу билан чекланиб қолмаган ҳолда мактабгача таълим муассасаларида, меҳрибонлик уйларида ҳам “Сеҳрли телефон”, “Эртак ичида эртак” деб номланган янги йил томошалари билан болажонларга янги йил шукуҳи ва ватанпарварлик руҳини улашишмоқда.

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать