Бухорода БМСМлар ўқув семинар-тренинги бўлиб ўтди

    09 январь, 2019 39 buxoro Buxoro vb yangiliklari

               2019 йил 8 январь куни  БМСМ рахбарлари, илмий бўлим мудирлари, бош хисобчилар, иш юритувчилари учун   “БМСМларда иш юритиш меъёрий  хужжатлари, молия хўжалик фаолияти ва маъмурий бошқарув мезонлари” мавзусида вилоят ўқув  семинар-тренинги ўтказилди.

                 Тренингни вилоят маданият бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдош Генжаев кириш сўзи билан  очиб берди. Шундан сўнг Санъат коллежи раҳбари Д.Неъматов “БМСМларда иш юритишга оид меъёрий хужжатлар билан ишлаш ва бошкарув услублари тўғрисидаги маърузаси”,Бандликка кўмаклашиш давлат меҳнат ҳуқуқлари маркази катта инспектори У.Даурбекованинг “Мехнат муносабатлари  ва бандликка доир  мехнат қонунчилигидаги мезонлари” мавзусидаги маърузаси, шунингдек маданият бошқармасининг юристконсульти У.Жумаевнинг “Маданият ва санъат соҳасида қонунчилик базасини янада такомиллаштириш, БМСМларда Меъёрий хужжатлар ҳуқуқий хужжатлар сифатида  қонун хужжатлари тушунчаси,  тегишли қонунчиликни  амалга ошириш чора ва услублари” мавзуидаги маърузаси, 5-сон БМСМ раҳбари И.Хаялиевнинг “Ўқув-режа, тарификация ва унинг тузилиш тартиби, соатлар сеткаси, якка тартибдаги ва  бўлимлар бўйича соат тақсимотлари” мавзусидаги, 4-сон БМСМ раҳбари У.Ғуломовнинг “БМСМларда  таълим йўналишлари бўйича ўқув-режалари  ва  ўқув – режаларини тўлиқ амалга ошириш мониторингини юритиш тартиби” мавзусидаги маърузалари тингланди.

               Куннинг иккинчи ярмида иштирокчилар икки секторга бўлинган ҳолда амалий тренинг машғулотларини давом эттиришди. Машғулотлар қизғин савол-жавоблар тариқасида амалга оширилди.

                Ўтказилган тренинг маърузалари ҳамда амалий машғулотлари бўйича ҳар бир масъул ижрочилар электрон шаклда ва ёзма тарзда мавзулар бўйича услубий тавсияномаларни тайёрлаб барча иштирокчиларга тарқатдилар

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать