Бухоро вилояти Қоракўл туманида “Ватан муқаддас уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

    26 декабрь, 2018 61 buxoro Buxoro vb yangiliklari

                       “Ватан муқаддас уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир” шиори остида Қоракўл тумани ҳамда 28803-сонли ҳарбий қисм билан биргаликда ҳарбий ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди.

                     Фестивални туман ҳокими Ҳ.М.Ғойиров кириш сўзи билан ўчиб бериб туман ёшларига мухтарам юртбошимизнинг “Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  фармойиши юзасидан юртимиз бўйлаб ўтказилаётган “Ватанпарвалдик” ойлигида фаол иштирок этишга чақирди.

                  Фестивал доирасида 28803-сонли ҳарбий қисм томонидан замонавий ҳарбий техника, қурол аслахалар намоиш қилинди.

                         Ҳарбийларнинг жангавор чиқишлари, қўл жанги санъатини намоиш этувчи кўргазмали чиқишлари ёшлар кўнглида ватанга бўлган меҳирни, ватанпарварлик рухини уйғотди.

              Шундан сўнг ҳарбий оркестр ва туман маданият бўлими ҳодимлари томонидан тайёрланган бадиий қисмга навбат берилди.

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать