Бухорода Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллигига бағишланган байрами бўлиб ўтди.

    07 декабрь, 2018 89 buxoro Buxoro vb yangiliklari

                    Жорий йилнинг 7 декабрь куни Бухоро вилояти мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллигига бағишланган байрам дастури бўлиб ўтди.

                    Тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланиб, вилоят ҳокими Ў.Барноев очиб берди.

    Бухоро вилоятида олиб борилаётган ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар тўғрисида таъкидлаб ўтди ва бир қатор фаол фуқароларни “Маҳалла фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирлади.

     Шундан сўнг вилоят Маданият бошқармаси томонидан тайёрланган концерт дастурига навбат берилди.

     

                 Концерт дастури аввалида "Темур тузуклари " тарихий саҳна говдалантирилди.

                 Концертда Ўзбекистон халқ артистлари Ғафур ва Ғулом Эшжоновлар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нишонжон Атамуродов ҳамда вилоят эстрада хонандалари томонидан жонли ижрода ватанимизни улуғлаб куй-қўшиқлар ва рақслар ижро этилди.

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать