"3 декабрь-Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан тадбир бўлиб ўтди

    03 декабрь, 2018 51 jizzax Jizzax vb yangiliklari

        

       Жорий йилнинг 3 декабрь куни Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи Ҳамид Олимжон ва Зулфия филиалида, музей ходимлари билан ҳамкорликда Жиззах вилояти 32-сонли ёрдамчи интернат мактаби, Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгаши 3-декабрь ҳалқаро ногиронлар куни муносабати билан тадбир ўтказилди.

    Тадбирни Ҳамид Олимжон ва Зулфия бўлими бошлиғи Синдарова Барно очиб берди. У ўз сўзида Ҳамид Олимжоннинг шоира Зулфияхоним билан бирга кечган аҳил ҳаёти, бу икки улкан ижодкорнинг бир-бирига бўлган севги ва садоқати бугунги кунда ёшларимиз учун ҳар жиҳатдан ибратдир – деган сўзларини айтиб ўтди.

     

    ХХ аср ўзбек адабиётининг йирик вакилларидан бири Ҳамид Олимжон ва Ўзбек хотин-қизларининг тимсоли Зулфияхонимни ҳаёти ва ижодлари ҳақида гапириб ўтди. Шундан сўнг Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши Жўраев Шукрулло ўз сўзида бахт ва баҳор, шодлик куйчиси Ҳамид Олимжон ва шеъриятимиз маликаси Зулфияхоним ҳаёти ва ижоди, ёзган шеърлари ва асарлари, Зулфияхоним издошлари ҳақида гапириб ўтди. Шундан сўнг мактаб ўқувчилари томонидан Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним шеърларидан “Ўзбекистон,  "Ўрик гуллаганда", "Сени куйлайман ҳаёт", "Баҳор" каби шеърларидан наъмуналар келтирилди.

     

    Жиззах вилояти 32-ёрдамчи интернат мактаби ёшлар етакчиси Қўшакова Нигора, кутубхоначи Махмудова Дилрабо, Ёшлар Иттифоқи вилоят кенгаши бош мутахасиси Эгамқулова Ойдинлар ўқувчиларга ҳамроҳ бўлишди. Шундан сўнг, Ҳамид Олимжон ва Зулфия музейи тушунтирувчиси Элнора Раимова томонидан Ҳамид Олимжон ва Зулфия экспозициясига таклиф қилинди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать