Сен ҳечкимдан кам эмассан

    03 декабрь, 2018 42 buxoro Buxoro vb yangiliklari

                   Жорий йилнинг 3 декабрь куни Бухоро вилояти “Шахнозабону”  тантаналар мажмуасида “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

             Тадбирни вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари  З.Ҳидоятов, вилоят “Нуронийлар жамғармаси” раиси С.Ҳусеновлар кириш сўзи билан очиб, байрам билан табриклади.

                     Сўнг бир катор нуронийларга “Мехнат фахрийси” кўкрак нишони ҳамда ногиронлик аравачалари топширилди.

                       Шундан сўнг вилоят Маданият бошқармаси томонидан тайёрланган бадиий қисимга навбат берилди.

                   Бадиий қисмда вилоятнинг таниқли эстрада хонандалари ўзларининг куй-қўшиқлар билан тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашишди.

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать