Жиззах вилоят маданият бошқармаси Низоми

    19 декабрь, 2017 798 jasur Jizzax viloyati boshqarmasi

    Жиззах вилоят маданият бошқармаси Низоми

     

    Жиззах вилояти ҳокимлиги Маданият бошқармасининг

     Н И З О М И

     

    I. Умумий қоидалар

    1. Жиззах вилояти Маданият бошқармаси (кейинги ўринларда бошқарма деб аталади) маданият соҳасидаги давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

           Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига ҳисоб беради.

    1. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Қарорлари ва Фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Жиззах вилоят ҳокимлигининг қарор ва топшириқларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
    2. Бошқарма тизимига:

    бошқарманинг марказий аппарати;

    туманлар (шаҳар) маданият бўлимлари;

    музейлар,  кўзи ожизлар кутубхонаси;

    академик ва халқ бадиий жамоалар дирекцияси

    маданий мерос объектлари;

    маданият ва истироҳат боғлари;

    болалар мусиқа ва санъат мактаблари;

    “Ўзбекконцерт” бирлашмаси;

    театрлар;

    Жиззах санъат коллежи ҳамда бошқарма тизимидаги бошқа маданият муассасалари киради.

    Бошқарманинг шаҳар ва туманлари бўлимлари икки томонлама бўйсунадилар-  бошқармага  ва шаҳар, туманлар ҳокимлигига ҳисоб беради.

    1. Бошқарма ўз фаолиятини давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
    2. Бошқарма, унинг туман (шаҳар) бўлимлари, тизимга кирувчи бошқа ташкилотлар фаолиятини молиялаштириш маҳаллий давлат бюджети маблағлари, тизимидаги ташкилот ва муассасаларнинг шахсий даромадлари, Маданият вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағларини, шунингдек, қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
    3. Бошқарма, унинг туманлар (шаҳар) бўлимлари, тизимга кирувчи бошқа ташкилотлар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган (кириш ва чиқиш хатлари, девонхона, кадрлар бўлими учун ҳам) муҳрга ҳамда хат ва буйруқлар учун алоҳида иш қоғозларига (бланка) эга бўлади.

     

    II. Бошқарманинг вазифалари ва функциялари

    1. Қуйидагилар бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

    маданият соҳасида давлат сиёсатини юритиш, асрлар давомида шаклланган юксак маънавият, анъаналар ва урф-одатлар, халқимизнинг бой маданий меросини миллий мустақиллик ғоялари асосида тиклаш ва янада ривожлантириш;

    миллий мустақиллик ғоялари, Ўзбекистон халқининг маданий ва маънавий-ахлоқий анъаналаридан келиб чиққан ҳолда вилоят аҳолиси ўртасида маданий-маърифий ишларни амалга ошириш, фуқароларнинг маданий ва эстетик эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш, профессионал, халқ ва ҳаваскорлик ижодиётини кенг тарғиб қилиш;

    театр, мусиқа, хореография, эстрада, опера, цирк ва халқ ижодиёти ҳамда халқ амалий санъатини янада ривожлантириш, ижодий жамоаларга халқимиз тарихининг энг ёрқин саҳифаларини ва унинг ҳозирги ҳаётини, мамлакатимизни эркин демократик ривожлантиришни акс эттирувчи асарлар яратишда ҳар томонлама кўмаклашиш;

    маданий-оммавий ва байрам тадбирларини чуқур ғоявий мазмун билан бойитишни таъминлаш, республика, вилоят ижодий уюшмалари ва жамоат ташкилотлари билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш, давлатлараро ва халқаро маданий алоқаларни кенгайтириш;

    маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, улардан фойдаланилишини, шунингдек, маданий бойликларнинг четдан келтирилишини ва четга олиб чиқиб кетилишини назорат қилиш;

    театрлар, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, кутубхоналар, маданият ва истироҳат боғлари, музейлар, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда бошқа маданий-маърифий муассасаларни ривожлантириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, маънавий бой, интеллектуал ривожланган ва юксак маданиятли шахсларни тарбиялаш ишидаги имкониятлардан кенг ва самарали фойдаланиш;

    ижодкор ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз қобилияти ва истеъдодини тўлиқ намоён қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

    1. Бошқарма ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

    идоралар, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг маданият соҳасидаги ишларини мувофиқлаштиради;

    ваколатга тааллуқли масалалар бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилиш мониторингини олиб боради, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Вазирликка ва маҳаллий давлат ҳокимиятининг тегишли органига тақдим этади;

    жойларда театр, мусиқа, хореография, эстрада, опера ва халқ ижодиёти ҳамда халқ амалий санъатини ривожлантиришни таъминлайди, ижодий жамоаларга халқимиз тарихининг энг ёрқин саҳифаларини, унинг ҳозирги ҳаётини, мустақил ривожланиш тажрибасини акс эттирувчи асарлар яратишда ҳар томонлама ёрдам беради;

    кадрларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик ва юксак маънавият руҳида тайёрлаш жараёнини ташкил қилади, кишиларни ўзининг умумтаълим ва маданий савиясини оширишга интилишини рағбатлантириш, уларни миллий, жаҳон маданияти ва санъатининг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш ишларини амалга оширади;

    музейларда миллий мустақиллик ғояларига ҳамоҳанг бўлган, ўзбек халқининг бой маданий меросини, унинг инсоният тарихидаги роли ва аҳамиятини, унинг ривожланиш босқичларини ҳаққоний акс эттирувчи экспозицияларнинг ташкил этилишини, шунингдек, замонавий ривожланиш истиқболларини чуқур ўрганишни, музейшунослик, музейлар фондларидаги экспонатларнинг ягона каталогини юритиш бўйича умуммиллий сиёсатнинг амалга оширилишини таъминлайди;

    аҳолини Ўзбекистон халқлари тарихи тўғрисида хабардор қилувчи чет элларда сақланаётган буюмлар, шунингдек, мамлакатимиз музейларида намойиш қилинаётган ноёб экспонатлар билан кенг таништириш орқали кишиларда умуминсоний қадриятларни, бой миллий маданий меросни ҳурмат қилиш ва эътироф этиш туйғусини тарбиялашга кўмаклашади;

    маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатларининг юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;

    маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, қўриқлаш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқишда қатнашади;

    маданий мерос объектларини жорий этиш, консервация ва реконструкция қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича давлат дастурларининг амалда рўёбга чиқарилишини таъминлайди;

    маданий мерос объектларини аниқлаш, рўйхатдан ўтказиш, муҳофаза қилиш, тарғиб этиш ва улардан фойдаланишни таъминлайди;

    маданий мерос объектларининг давлат кадастрини юритади, уларни тарихий-маданий экспертизадан ўтказишни ташкил қилади ва амалга оширади;

    маданий бойликларнинг четга олиб чиқиб кетилиши, вақтинчалик олиб чиқиб кетилиши тўғрисида Вазирликка ва маҳаллий давлат ҳокимиятининг тегишли органига таклиф киритади;

    тутиб қолинган ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мусодара қилинган маданий бойликларни тегишли давлат органларидан қабул қилиб олади, уларни экспертизадан ўтказади ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди;

    тизимга кирувчи ташкилотларнинг жамоалари ва солистларининг гастроль-концерт фаолиятини, шу жумладан, чет эллардаги гастроль-концерт фаолиятини ташкил қилиш бўйича Вазирликка таклиф киритади;

    жойларда фестиваллар, кўрик-танловлар, профессионал санъат ва ҳаваскорлик санъати кўргазмалари ўтказишни ташкил қилади;

    “Ўзбекконцерт” бирлашмаси билан биргаликда республика, вилоят маданият ва аҳоли дам олиш марказларида, маданият саройларида, концерт залларида ва стадионларида ўтказиладиган маданий-маърифий ҳамда концерт тадбирларининг мавзуларини, репертуар режалари ва дастурларини такомиллаштиришга доир ишларнинг мувофиқлаштирилишини таъминлайди;

    жойлардаги таълим муассасаларида маҳорат дарсларини ташкил этиш учун республика, вилоятнинг таниқли ижрочиларини ва санъат арбобларини, етакчи мутахассис педагогларини таклиф қилади;

    республикадаги олий таълим муассасаларида ўқиётган ва самарали ижодий фаолият кўрсатаётган ижодкор ёшларни жойларда ўтказиладиган кўрикларда, танловларда ва фестивалларда қатнашишини таъминлайди;

    иқтидорли ёшларнинг ижодий сафарларини ташкил қилади ҳамда уларнинг санъат соҳасида ўтказиладиган халқаро ва республика миқёсидаги кўрик-танловларда, фестивалларда, бошқа анжуманларда иштирок этишини таъминлайди;

    маданиятшуносликни, театршуносликни, санъатшуносликни, мусиқашуносликни, фольклоршуносликни ва мазкур соҳадаги бошқа илмий йўналишларни ривожлантириш, олий ўқув юртларида ва илмий-тадқиқот муассасаларида илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш чора-тадбирларини ташкил этишда фаол иштирок этади;

    аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маданий ва концерт-томоша  тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда мамлакатнинг давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларига кўмаклашади;

    ўзига қарашли ташкилотларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришда ва уларни ахборот билан таъминлашда, маслаҳат бериш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашда ҳамда бошқа ёрдам турларини кўрсатишда уларга кўмаклашади;

    аҳоли, айниқса ёшларнинг маданий дам олишларини мазмунли ташкил этиш, аҳолига маданий хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш мақсадида жойларда пуллик концерт дастурлари, ШОУлар, театрлаштирилган томоша дастурлари ташкил этади.

    1. Бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек, ўзининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда ўзига қарашли бошқа ташкилотлар орқали амалга оширади.

     

    III. Бошқарманинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

    1. Бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

    Бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш билан боғлиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек бошқа ҳужжатларни белгиланган  тартибда Вазирликка киритиш;

    маданиятнинг барча соҳаларига тааллуқли ахборотларни идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалардан сўраб олиш;

    тизимга кирувчи театр-томоша ташкилотлари, маданий-маърифий ва таълим муассасаларини жиҳозлаш учун зарур бўлган ёритиш ва овоз кучайтириш асбоб-ускуналарини, мусиқа асбобларини, бошқа зарур жиҳозларни сотиб олиш бўйича Маданият вазирлигига таклиф киритиш;

    музей фондларини ва асарлар кўргазмаларини тўлдириш учун тарихий-бадиий қимматга эга бўлган материалларни, тасвирий ва декоратив-амалий санъат, кино асарларини, ноёб қадимий раритетларни, шунингдек, саҳна ва мусиқа асарларини, қўшиқларни аниқлаш ва сотиб олиш, жойлардаги музейлар фондларидаги экспонатларнинг ягона каталогини нашр этиш;

    Вилоятда ўтказиладиган халқаро танловлар, кўриклар, фестиваллар ва бошқа тадбирларда  қатнашиш учун ижрочиларни таклиф этиш;

    маданият муассасалари бадиий ҳаваскорлик жамоаларини «Халқ ҳаваскорлик жамоаси» унвонига тавсия этиш;

    тегишли ташкилотлар ва идоралар билан биргаликда тизимга кирувчи ташкилотлар тоифаларини ўзгартириш юзасидан вазирликка таклиф киритиш;

    маданият соҳасидаги иқтидорли ёшлар вакилларини аниқлаш, уларни тизимга қарашли олий таълим муассасаларига ўқишга жалб этиш;

    тизимга кирувчи ўқув юртларида, таълим муассасаларида дарс бериш, шунингдек, маҳорат дарслари ўтказиш учун юқори малакали профессор ва ўқитувчиларни, республикамизнинг таниқли санъат арбобларини шартнома асосида таклиф этиш;

    энг иқтидорли санъат арбоблари, алоҳида фидокорлик ва меҳнатсеварлик фазилатларини намоён қилган маданият соҳаси ходимларини рағбатлантириш, уларнинг  номзодларини Давлат мукофотларига тақдим этиш;

    ўрнатилган тартибда интернет тармоғида расмий веб-сайтлар яратиш, ўз фаолиятини ёритиб бориш учун ижтимоий тармоқлар ва медиа-ресусрлардан фойдаланиш;

    Бошқарма Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа  ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

    1. Бошқарма ўз ваколатлари доирасида вилоят бошқармалари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга ҳақлидир.

    зарур ҳолларда, бошқа бошқарма ва корхона, ташкилот ҳамда идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа норматив ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга.

    1. Бошқарма маданият соҳасидаги давлат сиёсатининг амалга оширилиши ва ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминланиши учун жавоб беради.

     VI.Бошқарма фаолиятини ташкил этиш

    1. Бошқарма қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Жиззах вилояти Маданият бошқармаси, туман (шаҳар) бўлимларига  бошчилик қилади.

    Бошқарма бошлиғининг бир нафар ўринбосари Маданият вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

    1. Жиззах вилояти Маданият бошқармаси, туман (шаҳар) Маданият бўлимлари бошлиқлари:

    Бошқарма фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади ва туман (шаҳар) бўлимларига юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

    Бошқарма ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ва муассасаларнинг ҳаражатлари сметасини тасдиқлайди;

    Бошқарма ва туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда тизимга кирувчи бошқа ташкилотлар ва муассасалар тўғрисидаги Низомларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;

    Маданият бошқармаси шаҳар, туманлар ҳокимликлари билан келишган ҳолда бошқарманинг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда тизимга кирувчи ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.

    1. Жиззах вилояти мааданият бошқармаси ўз фаолиятини вилоят ҳокимлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган Низомга мувофиқ амалга оширади.

    Туман (шаҳар) маданият бўлимлари ўз фаолиятини туман (шаҳар) ҳокимликлари билан келишилган ҳолда вилоят маданият бошқармаси томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ амалга оширадилар.

    Вилоят маданият бошқармаси бошлиғи тегишли равишда вилоят ҳокимининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири томонидан тайинланади.

    Туманлар (шаҳар) маданият бўлимлари мудирлари тегишли туман (шаҳар) ҳокимлари тақдимномасига биноан тегишли равишда вилоят маданият бошқармаси бошлиғи томонидан тайинланади.

    1. Вилоят маданият бошқармасини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать