“Ниҳол ” мукофоти танловининг Сирдарё вилояти босқичи

    09 ноябрь, 2018 222 sirdaryo Sirdaryo viloyati

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун
    “Ниҳол” мукофоти республика Кенгашининг 2018 йил 5 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти танловининг туман (шаҳар) ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар саралаш босқичларини ўтказиш ҳақида”ги йиғилиш баёни (01-07/1-248. 05.03.2018 й.) ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 7-8-9 май кунлари танловнинг шаҳарлар ва туманлар саралаш босқичлари ўтказилиб, санъатнинг бешта йўналиши бўйича 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган 122 нафар ёш ижодкорлар ўзаро беллашдилар ва шундан 50 нафар ёш истеъдод эгалари танловнинг вилоят саралаш босқичига тавсия этилган эди.

    Жорий йилнинг 2 ноябр куни “Ниҳол ” мукофоти танловининг вилоят саралаш босқичи ўтказилди. Танловни хаққоний бахолаб бориш мақсадида Республика Кенгаши аъзоси, Ўзбекистон давлат Консерваторияси профессори Ойдин Абдуллаева ташриф буюрди.

    Вилоят саралаш босқичида 15 нафар истеъдод эгалари турли йўналишлар бўйича фахрли дипломни қўлга киритдилар, шулардан 4 нафари  Республика йўналишида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

    “Рақс” йўналиши бўйича:

    Дўстматова Муштарий (Гулистон шаҳар)

    “Мусиқа ижрочилиги” йўналиши бўйича:

    Туропова Мухлиса (Сайхунобод тумани)

    “Анъанавий хонандалик” йўналиши бўйича:

    Ғаниев Жасур (Сирдарё тумани)

    “Академик хонандалик” йўналиши бўйича:

    Бердиқулов Аббос (Янгиер шаҳар)

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать