Сирдарё вилояти мусиқали драма театри Қозоғистонда ўтказилаётган VII- Халқаро театр фестивалида иштирок этишмоқда.

    09 ноябрь, 2018 246 sirdaryo Sirdaryo viloyati

    Ўзбекистон республикаси Президентининг  2018 йил 2 апрелдаги “Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш  тўғрисида”ги ПҚ-3645-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Қозоғистон Республикаси пойтахти Астана шаҳрининг 20 йиллиги тантаналари доирасида жорий йилнинг 30 октябрдан 6 ноябр кунига қадар  ўтказилиб келинаётган, таниқли давлат арбоби Темирбек Жургенов таваллудининг 120 йиллигига бағишланган VII- Халқаро театр фестивалида Ўзбекистон Республикасидан  Сирдарё вилояти мусиқали драма театри иштирок этишмоқда.

    Шунингдек  театр жамоаси Талдиқўрғон шахрининг ЖЕТТИСУ телеканали “Тан жариқ”  кўрсатувига таклиф этилиб, фестивал таасуротлари хусусида сўзладилар.

    VII- Халқаро театр фестивали доирасида буюк қозоқ маърифатчиси, қозоқ театри асосчиси, жамоат арбоби Темирбек Жургенов фаолиятига бағишланган халқаро конференсияда Т.Жургеновнинг  ўрта осиё, Тожикистон , Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларининг ХХ аср бошларидаги маданияти, маърифати, санъати ривожига қўшган улкан ҳиссаси хусусида маърузалар тингланди.Т.Жургеновнинг Ўзбекистондаги фаолияти хусусида Ўзбекистон миллий университети профессори тарих фанлари доктори Замира Ишанходжаева,   қатағон йилларда Қодирий, Фитрат, Чўлпон, Боту каби жадидларимиз билан бир қаторда Сталлин фармони билан отишга хукм қилинган Т.Жургенов хусусида тарихий маълумотларни баён қилди.

    Жорий йилнинг 4 ноябр куни Сирдарё вилояти мусиқали драма театри Чингиз Айтматовнинг “Момо ер” спектаклини Олмаотанинг Талдиқўрғон шахрида ижро этишади.

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать