“Шароф Рашидов-буюк сиймо”

    06 ноябрь, 2018 138 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    2018 йил 5 ноябрь куни Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи Шароф Рашидов, Ҳамид Олимжон ва Зулфия, тарих, табиат, санъат филиаллари илмий ходимлари томонидан атоқли давлат ва жамоат арбоби, таниқли ёзувчи шоир Шароф Рашидов таваллудининг 101 йиллиги муносабати билан “Шароф Рашидов-буюк сиймо” мавзусида  конференция ва маданий тадбир ташкил этилди.

    Тадбир мехмонларни кутиб олиш билан бошланди. Шароф Рашидов оила аъзоларидан Сайёра Рашидова Шараповна, Одил Носиров ва бир қанча фахрий меҳмонлар Шароф Рашидов ёдгорлик музейида безатилган дастурхон атрофида жам бўлишди. Ҳурматли меҳмон Имом Хатиб томонидан Шароф Рашидов хотирасига бағишлаб Қуръон тиловат ўқилди.

    Шундан сўнг Шароф Рашидов ёдгорлик музейи мажлислар залида конференция бўлиб ўтди.

     

    Конференцияда Жиззах вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи Фахрадов Камол Жамолович сўзга чиқиб, Шароф Рашидов республикамизнинг жуда мураккаб ва оғир йилларда бошқариб, ўзининг бутун ақл идрок, билим ва заковатини, раҳбарлик маҳоратини, санъатини нихоятда устакорлик билан ишлата оладиган сафдошлар орасида ҳам жуда оқилона иш юритиб, ўзаро ахиллик ва уюшқоқликни йўлга қўйиб, катта ҳурмат топган буюк инсон эди.

    Шароф Рашидов бизга ва келажак авлодларимизга ўзидан катта из қолдирди. Бунинг маъноси шуки Шароф Рашидович ўта камтарин, жуда покиза, тўғри, халол ва пок инсон эдилар. У кишининг раҳбарлик ва инсонийликдаги бу ажойиб сифатлари бизнинг ҳаммамизга мисол бўлиб, хизмат қилади деб ўз сўзини якунлади.

    Сўз навбати ҳурмат билан Шароф Рашидовнинг оила аъзоси Сайёра Рашидова Шараповнага берилди. У ўз сўзида отаси Шароф Рашидов Рашидович хотираларини эслаб шундай деди:

    Шароф Рашидов Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг биринчи секретари лавозимига сайланган куни кечқурун соат 12 дан ошганда уйга келиб, рафиқаси Хурсаной Рашидовага фарзандларини уйғотишини айтади. Фарзандлари туриб хаммаси жам бўлишади.

    Шароф Рашидов дона-дона қилиб сўз бошлайди. “Фарзандларим бугун мен катта бир мажлисдан чиқиб келаяпман бугун мени Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг биринчи секретари этиб тайинлашди. Бунинг учун сизлар доно, билимли, ақлли ва темир интизомли бўлишларинг керак. Агар сизлар билимли, ақлли, доно ва темир интизомли бўлмасаларинг мен халққа қандай одоб ахлоқ ҳақида гапира оламан” деб айтган эдилар. Сайёра Рашидова Шараповна музей ходимларига яна бир қанча хотираларни айтиб ўтиб ўз сўзини якунлади.

    Шундан сўнг сўз Шароф Рашидов Қариндошларидан Одил Носировга берилди: Шароф Рашидов... “У халқ қалбида ўзига хос ўчмас ҳайкал қолдирди, тириклигидаёқ бутун шарқнинг ифтихор билан тилга оладиган фарзандига айланди. Бизнинг асримизда Шароф Рашидов номи ўзбек халқининг рамзи бўлиб янгради. Жаҳон уни атоқли адиб, йирик давлат ва жамоат сифатида биларди ва тириклигидаёқ тан олган эди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирамонивич Мирзиёев 2017 йилнинг 27 март куни “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Ҳужжат республикани жуда мураккаб ва оғир йилларда бошқариб, мамлакат тараққиёти йўлида фидокорона хизмат қилган, ижтимоий ва ижодий фаолияти билан миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига катта хисса қўшган атоқли давлат арбоби, таниқли ёзувчи Шароф Рашидовнинг ёрқин хотирасини улуғлаш ҳамда таваллудининг 100 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида қабул қилинди.

    Мана бугун Шароф Рашидов таваллудининг 101 йиллигини нишонламоқдамиз. Хақиқат эгилади, букилади лекин ҳеч қачон синмайди. Шароф Рашидов рухи ҳамиша биз билан бирга деб ўз сўзини тугатди.

    Конференция сўнгида музей бош мухофизи Фароғат Мўминжонова Исмоиловнага сўз берилди: Шароф Рашидовнинг ижоди 30-йилларнинг иккинчи ярмида бошланган. У дастлаб, шеъриятда қалам тебратиб, “Самарқанд куйлари” номи билан биринчи шеърий тўпламини эълон қилган. Иккинчи жаҳон уруш йилларида ёзган шеърлари 1945 йилда “Қахрим” тўпламида чоп этилган. У айни чоғда адабиётшунос ва мунаққид сифатида ҳам қалам тебратган. Адибнинг “Ғолиблар” қиссаси 1972 йилда қайта ишланиб, “Ғолиблар” романи сифатида нашр этилган. “Бўрондан кучли”, “Қудратли тўлқин”, “Кашмир қўшиғи”, “Дил амри” романлари яратилган деб ўз сўзини якунлади.

      

    Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигига қарашли Жиззах академик лицейи ўқувчилари, Жиззах санъат коллежи талабалари, Жиззах шаҳар 10-умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан Шароф Рашидовнинг 101 йиллиги муносабати билан  тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

    Тадбир жуда қизиқарли ва мазмунли тарзда ўтди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать