Namangan viloyatida "Nihol-2018" viloyat saralash bosqichi o'tkazildi

    04 ноябрь, 2018 659 namangan Namangan yangiliklari

              Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истедодлар учун “Ниҳол” танлови Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 мартдаги
    01-07/1-248-сонли баёни қарори ҳамда Республика Маданият вазирлигининг
    2018 йил 7 мартдаги 151-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 29-30 октябрь кунлари Наманган санъат коллежида бўлиб ўтди.  

             Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ниҳол” мукофоти истеъдодли ёшларнинг жамиятимиз маънавий хаётини юксалтиришдаги муҳим ўрнини инобатга олиб ўзининг эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ, рақс ва опера санъати ижрочилиги соҳасидаги маҳорати билан халқимизнинг юрагига етиб борадиган, ёшларни эзгуликка чорлайдиган, уларни маънавий баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга хизмат қиладиган асарлар яратишда фаоллик кўрсатаётган вилоятимизнинг 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган иқтидорли ёшларини мунтазам рағбатлантириб бориш мақсадида ўтказиб келинмоқда.

    Танлов қатнашчиларининг ижроларини Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 мартдаги 01-07/1-248-сонли баёнининг 3-иловасига мувофиқ “Ниҳол” танловнинг худудий саралаш босқичида иштирок этиш учун Республика кенгаши аъзоси масъул ходим Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллаханов кузатувчи сифатида иштирок этди.

    Наманган вилояти Маданият бошқармаси томонидан шакллантирилган нуфузли ҳайъат аъзолари томонидан баҳолаб борилди.

          Хакамлар хайъати танлов иштирокчиларнинг бой дунё қараши, санъат ва маданиятга оид билими, мусиқий саводхонлиги, профессионал тайёргарлиги, бадиий ижрочилик маҳорати, репертуар савияси (мусиқа, матн, ижро), ижтимоий фаоллиги, миллий санъатимизнинг юксак намуналаридан бохабарлиги билан алоҳида ажралиб туриши, халқимиз маънавиятини юксалтириш, мустақиллик ғояларини, жамиятимизда амалга оширилаётган маданий-маърифий ислоҳотлар моҳиятини санъат воситасида тарғиб этишга хизмат қилиши, шунингдек, инсоний фазилатларини алоҳида эътиборга олиб ҳамда батафсил ўрганиб чиқилди.

          Музкур танловнинг шаҳар ва туман босқичларида 357 нафар вилоят босқичида эса 58 нафари 5 та йўналишлар бўйича йўлланма олган.

          Вилоят комиссияси томонидан танлов 6 нафар иштирокчи тавсия этилди;

     

    1. Мусиқа йўналиши бўйича:

    Норматов Миржалол-Наманган шаҳар;

    Жўраева Гулчеҳра-Чортоқ тумани;

    Икрамов Мухаммадрасул-Учқўрғон тумани.

     

    1. Мумтоз қўшиқ йўналиши бўйича:

    Ахмадбоева Умида- Уйчи тумани;

     

    1. Рақс йўналиши бўйича:

    Мухаммаджонова Махбуба- Наманган шаҳар;

     

    1. Опера йўналиши бўйича:

    Ахмаджонов Акрамжон- Наманган шаҳар;

     

          Танловнинг Низомга кўра номзодлар орасидан энг муносиб деб топилган
    11 нафар иштирокчи танловнинг Республика босқичига йўлланма берилди.

          

    1.   Мусиқа йўналиши бўйича:

    Бахриддинова Зиёдахон – Учқўрғон тумани;

    Абдусаттаров Отабек –Уйчи тумани;

    Умаров Фирдавс – Чуст тумани.

     

    1.  Мумтоз қўшиқ йўналиши бўйича:

    Абдуллаева Ойдина – Наманган тумани;

    Хамидов Авазбек – Косонсой тумани;

    Муродиллаева Ёдгора - Наманган шаҳар.

     

    1.  Рақс йўналиши бўйича:

    Иброхимова Сарвиноз - Наманган шаҳар;

    Қосимжанова Шаҳнозахон - Наманган шаҳар.

     

    1.    Опера йўналиши бўйича:

    Абдулхамидова Гулшодабегим – Чортоқ тумани.

                      

    1. Эстрада қўшиқчилиги йўналиши

    Абдураззақов Аброр – Учқўрғон тумани;

    Бахриддинов Достон – Наманган тумани.

     

         Юқорида номлари кўрсатилган барча ғолиблар ва фаол иштирокчиларга ташкилий қўмитанинг диплом, фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари топширилсин.

     

    Ҳакамлар хайъати раиси:

     

    Вилоят Мақом ансамбли бадиий раҳбари                                            М.Тўрақулов

     

    Ҳакамлар хайъати аъзолари:

     

    Наманган санъат коллежи “Халқ чолғулари”
    кафедраси мудири                                                                        Б.Юсупов

     

    Наманган санъат коллежи “Халқ”
    рақси кафедраси мудири                                                              Д. Хаджаева

     

    Наманган санъат коллежи “Хор дирижёрлиги”
    кафедраси мудири                                                                        Г. Солижанова

     

             Наманган санъат коллежи “Анъанавий

             ижрочилик” кафедраси мудири                                                   Х.Мўйдинов

     

             Наманган санъат коллежи ўқитувчиси                                         Н.Ғофурова

     

    Ҳакамлар ҳайъати масъул котиби:

     

                Вилоят Маданият бошқармаси бош мутахассиси                       Х.Юлдашев

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать