Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун таъсис этилган “Ниҳол-2018-2019” мукофоти танловининг Андижон вилоят саралаш босқичи ўтказилди

    27 октябрь, 2018 150 andijon Andijon yangiliklari / Andijon slider

          Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти танловининг туман (шаҳар) ва Қорақалпоғистон Ре\спубликаси, вилоят ва Тошкент шаҳар саралаш босқичларини ўтказиш ҳақида”ги мажлис баёни ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 151-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида вилоят маданият бошқармасининг 2018 йил 26 мартдаги 19-сонли буйруғи қабул қилинди.

          Жорий йилнинг 3-5 май кунларига қадар Андижон вилоятида танловнинг тарғибот-ташвиқот ишлари ташкил этилиб, 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган ижодкор ёшлар танлов жараёнига жалб этилди.

          Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 мартдаги “Ўзбекистон Репсубликаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти танловининг туман (шаҳар) ва Қорақалпоғистон Ре\спубликаси, вилоят ва Тошкент шаҳар саралаш босқичларини ўтказиш ҳақида”ги мажлис баёни ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 151-сонли буйруғига асосан “Ниҳол” мукофоти танловининг Республика кенгаши аъзоси – Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиева 2018 йил 25-26 октябрь кунлари Андижон вилояти қўғричоқ театрида ўтказилган танловнинг вилоят саралаш босқичида иштирок этди.

    “Ниҳол-2018-2019” мукофоти танловининг вилоят саралаш босқичида вилоятнинг шаҳар ва туманларида ўтказилган саралаш босқичларининг
          73 нафар ғолиблари (шундан 25 нафари қизлар) иштирок этдилар. Иштирокчилар танловнинг 5 та йўналиши бўйича ўз маҳоратларини ҳакамлар ҳайъати ва томошабинлар ҳукмига хавола этдилар.     

          Ҳакамлар ҳайъати “Ниҳол” мукофоти танловига номзодлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва уларнинг ижодий ишларини кўриб чиқдилар.

             “Ниҳол-2018-2019” Республика танловининг вилоят саралаш босқичининг нуфузли ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра қуйидаги иштирокчилар танловнинг Республика босқичида иштирок этиш учун тавсия этилди.

     

         “Эстрада” йўналиши бўйича:

    1. Каримов Сардор (Асака тумани)

     

         “Мусиқа ижрочилиги” йўналиши бўйича:

    1. Самандаров Нуриддин (Андижон шаҳри)
    2. Исломова Диёрабону (Жалақудуқ тумани)
    3. Аҳмаджонов Аҳмаджон (Пахтаобод тумани)
    4. Қодиржонов Маъруфжон (Избоскан тумани)

     

         “Мумтоз қўшиқ” йўналиши бўйича:

    1. Жамолдинов Аброр (Андижон тумани)
    2. Тўхташев Жаҳонгир (Избоскан тумани)
    3. Тошланов Мавлонбек (Избоскан тумани)

        “Рақс” йўналиши бўйича:

         1.Охунова Кумушой (Улуғнор тумани)

     

         “Опера” йўналиши бўйича:

    1. Жўраев Муҳаммадали (Хўжаобод тумани)
    2. Ибрагимов Бекзод (Андижон шаҳри)
    3. Нурматова Шоҳида (Жалақудуқ тумани)
    4. Мавлянова Шахноза (Андижон шаҳри)

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

        Танлов ғолиблари ва совриндорларига вилоят ҳокимлиги, маданият бошқармасининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

    шаблоны для dle 11.2
HUDUDIY BO'LIMLAR
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать