Ижро интизомини янада мустаҳкамлаш ва таълим сифатини тубдан такомиллаштириш

    18 октябрь, 2018 115 navoiy Navoiy vb yangiliklari

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 20 ноябрдаги “Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги
    ПҚ-2435-сонли қарорида белгиланган вазифалар ҳамда Навоий вилоят маданият бошқармасининг 2018 йил 28 сентябрдаги 01-12/24-сонли чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 17 октябрь куни Навоий шаҳридаги 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоятдаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш ва таълим сифатини тубдан такомиллаштиришга қаратилган ўқув семинари ташкил этилди.

             Семинарда Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг Ўқув тарбиявий ва маънавий –маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва ижро интизоми бўйича масъул ходимлар иштирок этишди.

             Болалар мусиқа ва санъат мактабларида ижро интизомини янада ривожлантириш, меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш, таълим тизимини такомиллаштириш ва мактабларда фаолият олиб бораётган ўқитувчи ва концертмейстрларга таълим сифатини ошириш мақсадида етарли даражада шарт-шароитлар яратиб бериш ҳамда фаолияти муносиб деб топилган педагог ходимларни рағбатлантириш ва ёш истеъдодларни қўллаб қувватлаш юзасидан оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш бўйича семинар иштирокчиларига кўрсатмалар бериб борилди.

             Болалар мусиқа ва санъат мактабларида таълимнинг янги педагогик технологияларини шакиллантириш ҳамда  педагог ходимларининг тажриба алмашишни жорий этиш мақсадида дарс жараёнларини кузатиш ва мактаб синф хоналарининг жиҳозланиш меъёр талаблари, кутубхоналар фаолиятини олиб бориш билан яқиндан таништириш электрон адабиётлар, ўқув қўлланмаларни йўлга қўйиш юзасидан  экскурсиялар ўтказилди.

             Болалар мусиқа ва санъат мактабларидаги мавжуд мусиқа чолғу асбобларнинг сақланиш қоидалари ва улардан унумли фойдаланиш талаблари  юзасидан кўрсатмалар берилди.

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать