"Тўйга-тўёна билан"...

    13 октябрь, 2018 153 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3630-сонли қарори асосида Жиззах вилояти Мирзачўл туманида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

    Хусусан Мирзачўл тумани “Боғбон” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги собиқ “Қозоқ мусиқали драма театри” биноси ҳомийлик асосида капитал таъмирланиб, “Ўзбек-Қозоқ маданият маркази”га айлантирилди.

        

    Шу муносабат билан мазкур марказ қошидаги тўгараклар фаолияти учун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан 15 турдаги  мусиқа чолғулари тақдим этилди.


     

    Ушбу мусиқа чолғуларини вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи Фахрадов Камол Жамолович марказ ходимларига тантанали равишда топширди.

     

    Марказ ходимлари ушбу бинони замонавий тарзда таъмирлаб ва жиҳозлаб берган барча ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдириб, келгусида ушбу марказда Ўзбекистон Республикаси равнақига ўз ҳиссасини қўшадиган ажойиб санъаткорлар йитишиб чиқишида астойдил меҳнат қилишларини айтиб ўтдилар.

     

    Эслатиб ўтамиз мазкур марказ тез кунларда тантанали равишда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. 

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать