Жорий йилнинг 9-15 октябрь кунлари Термиз шаҳридаги Халқаро ёшлар оромгоҳида Ўрта Осиё мамлакатлари ёшларининг халқаро “Дўстлик” форуми бўлиб ўтмоқда

    11 октябрь, 2018 118 surxondaryo Surxondaryo yangiliklari

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    Жорий йилнинг 9-15 октябрь кунлари Термиз шаҳридаги Халқаро ёшлар оромгоҳида Ўрта Осиё мамлакатлари ёшларининг халқаро “Дўстлик” форумини юқори савияда ўтказиш бўйича вилоят ҳокимлигининг чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра 9 октябрь куни Термиз вогзалида Ўрта Осиё мамлакатларидан Термиз шаҳрига ташриф буюрган ёшларни кенг жамоатчилик кутиб олишди.

    Вилоят маданият бошқармаси томонида мазкур форумнинг юқори бадиий савияда ўтказилишини таъминлаш мақсадида вилоят мусиқали драма ва қўғирчоқ театрларининг театрлаштирилган томошалари ҳамда Термиз шаҳридаги 1 - ва 2 - сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси вилоят бўлими санъаткорлари, вилоятдаги рус, туркман, тожик миллий маданий марказларининг концерт томоша дастурлари намойиш этилди.

    Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да ташкил этилган мазкур Форум иштирокчилари марказда ташкил этилган турли халқларнинг ташкил этилган халқ амалий санъати кўргазмасини ҳам томоша қилишга муяссар бўлишди.

    Ўрта Осиё мамлакатлари ёшларининг халқаро “Дўстлик” форуми иштирокчиларининг Сурхондарё вилояти табиати ва тарихий обидаларига саёҳатини ташкил этиш, вилоятнинг диққатга сазовор жойлари билан таништириш режалаштирилган. Форум 15 октябрь куни якунланиши белгиланган.

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать