Термиз шаҳар 2-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ягонасан, муқаддаси Ватан!” республика кўрик – танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

    08 октябрь, 2018 102 surxondaryo Surxondaryo yangiliklari

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 2009 йил
    7 апрелдаги ПҚ-1091-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 21 апрелдаги 383-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида вилоят маданият бошқармасининг шу хусусдаги 2018 йил 28 июндаги 68-и/ч-сонли буйруғи ишлаб чиқилди.

            Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 28 майидан 14 июнига қадар Термиз шаҳар ва туманларда “Ягонасан, муқаддаси Ватан!” республика кўрик – танловининг ҳудудий саралаш босқичлари ўтказилди. Ватанни шарафлайдиган, ор-номус, қадр-қиммат, ғурур ва ифтихор каби фазилатлар маҳорат билан ифода этилган энг яхши кушиклар ва уларнинг ижрочиларини юксак бадиий мезонлар ва холислик асосида танлаб олиш ва бу асарларни халкимизнинг маънавий мулкига айлантириш танловнинг асосий вазифаси бўлиб ҳисобланади ва ушбу талабларга риоя этган ҳолда иштирокчилар ўз маҳорат ва истеъдодларини намойиш этишди ҳамда ҳакамлар ҳайъатининг одилона ҳулосалар беришди. Ҳудудий саралаш босқичларида жами 201 нафар иштирокчилар ғолиблик учун беллашдилар, танловларда жами 2800 нафардан ортиқ томошабаинлар қатнашди. Иштирокчилар танлов Низомига асосан ҳакамлар ҳайъати томонидан адолатли баҳолаб борилди ҳамда уларнинг хулосасига кўра ғолиб деб топилганлар кўрик-танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

    Термиз шаҳар ва туманлар саралаш босқичлари ғолиблари жорий йилнинг 10 июль куни Термиз шаҳар
    2-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ягонасан, муқаддаси Ватан!” республика кўрик – танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Вилоят босқичида жами 32 нафар иштирокчи ғолиблик учун беллашдилар, танловларда жами 200 нафардан ортиқ томошабаинлар қатнашди. Низом талабларига риоя этган ҳолда иштирокчилар ўз маҳорат ва истеъдодларини намойиш этишди ҳамда ҳакамлар ҳайъатининг одилона ҳулосалари йиғилган томошабаинлар ва иштирокчилар учун эълон қилинди.

    Унга кўра 1-ўринни Мақсуд Усмонов,
    2-ўринни Муҳлиса Хасанова, 3-ўринни Алимардон Алибоев ва Эъзоза Хасановалар эгалладилар. Ғолиб ва фаол иштирокчилар вилоят маданият бошқармасининг дипломи, фахрий ёрлиғи ва қимматбоҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра ғолиб деб топилганлар кўрик-танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать