Термиз шаҳрида 700 ўринли замонавий “Санъат саройи” фойдаланишга топширилди.

    08 октябрь, 2018 344 surxondaryo Surxondaryo yangiliklari

    Мамлакатимизнинг жануб гавҳарига ёқутдек ярашиб турган Термиз шаҳрида 700 ўринли замонавий “Санъат саройи” фойдаланишга топширилди. Яқинлашиб келаётган “Халқаро театр куни” арафасида бу маданият масканининг фойдаланишга топширилиши театр ижодкорлари учун касб байрамига муносиб совға бўлди. Санъат саройининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, театрларнинг раҳбарлари, вилоят, шаҳар ҳокимлиги, нуронийлар, фахрийлар, маданият ва санъат намоёндалари, оммавий ахборот воситалари ходимлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Тадбирнинг тантанали очилиш маросимини бошлаб берган вилоят ҳокими Э.Турдимов муҳтарам юртбошимизнинг маданият ва санъат соҳасига қаратаётган эътибор ва ғамхўрликлари боис ушбу маънавият маскани барпо этилгани, эндиликда бу кошонада Президентимиз томонидан театр ижодкорлари олдига қўйилган долзарб вазифалардан келиб чиқиб, замон руҳига мос ғоявий, бадиий жиҳатдан юксак савиядаги саҳна асарлари яратилиб халқимизга намойиш этилишини таъкидлади.

    Муҳтарам юртбошимизнинг топшириқларига биноан вилоятда театр ижодкорлари учун битта янги кўп қаватли уй-жой барпо этилишини айтди.  Театр ижодкорлари, вилоят маданият ва санъат соҳаси меҳнаткашларига ижодий мувофаққиятлар тилаб санъат саройини очиб берди. Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг театрларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи М.Ахметжанова, тантанали маросимда иштирок этган театр раҳбарлари, маданият ва санъат соҳаси фахрийлари ҳам мамлакатимиз раҳбарининг маданият ва санъат соҳаси ривожига қаратаётган юксак эътиборларидан мамнунликларини билдиришиб, барча замонавий қулайликларни ўзида тўлалигича мужассам этган бу кошона узоқ йиллар халқимизга маънавий озуқа беришини эътироф этишди.

    Иштирокчилар келгусида Санъат саройи Сурхон воҳасининг энг севимли масканига айланиб қолишига ишонч билдиришиб, театр жамоаси билан ҳамиша ижодий ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар. Шундан сўнг Санъат саройининг очилиши муносабати билан тайёрланган саҳна кўринишлари ва концерт дастури намойиш этилди. Тарихий воқейлик, олам-олам таъсуротларга бой бўлган Санъат саройининг очилиши эндиликда вилоятимиз аҳолиси айниқса, ўсиб келаётган ёшларга  маънавий озуқа бериш йўлида самарали хизмат қилади.

    Саройдаги техник ва технологик имкониятлар эса маданий хизмат кўрсатиш сифатини янги босқичга олиб чиқиши баробарида туризм тобаро ривожланиб бораётган юртимиз аҳолиси ва хорижий мамлакатлардан ташриф буюрган меҳмонларга яратилган ва яратилажак саҳна асарлари билан мукаммал хизмат кўрсатиш имконини беради.

    Шундай екан барчангизни Термиз шаҳри марказида фаолиятини бошлаган Санъат саройидаги тадбирларга таклиф етамиз.

     

    Ахборот тайёрловчи:

    Ф.Тойиров. Тел: 91-587-51-71

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать