Истеъдод эгаларини муносиб рағбатлантириш

    27 сентябрь, 2018 194 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 27 сентябр куни Сирдарё вилояти маданият бошқармаси бошлиғи Асатилло Холиқов Гулистон санъат коллежига ташриф буюриб, Сирдарё вилоятида “Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрами” ҳамда жорий йилнинг 6-10 сентябр кунлари Қашқадарё вилояти Шахрисабз шахрида ўтказилган I Халқаро мақом санъати анжуманида иштирок этишгани шунингдек  9-13 сентябр кунлари Ҳиндистон Давлатининг Дели шаҳрида ўтказилган “Ўзбекистон маданияти кунлари” тадбирида ўз санъати билан иштирок этиб, уни юқори савияда ўтишига ҳисса қўшгани  учун коллеж директори А.Саманов, ўқитувчилари С.Норматов, Ў.Хошимовларни ва ўқувчи ёшларни фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирладилар.

    Мана шундай тадбирлар коллеж ўқувчиларини янада ўз устида ишлашга, ижод қилишга ундайди дея таъкидлаб ўтди ўз нутқида бошқарма бошлиғи.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать