"Биз ОИЦга қаршимиз"

    15 сентябрь, 2018 41 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 14 сентабр куни Жиззаҳ шаҳар Форум мажмуасида вилоят  ОИЦга қарши курашиш маркази ташаббуси билан ҳамда вилоят ҳокимлигининг қўллаб қувватлаши, Жиззах шаҳар маданият бўлими ҳамкорлигида ва шу билан бирга бир қатор ҳомий ташкилотларнинг кўмаги ёрдамида "Биз ОИЦга қаршимиз" шиори остида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

    Мазкур тадбирнинг ўтказилиши мобайнида энг асосий жонбозлик кўрсатган барча мутасадди ташкилотларга, тадбирнинг ўтказилишида яқиндан ёрдам берган вилоят ҳокими Салиев Эргаш Алибековичга алоҳида миннатдорчилик билдирган ҳолда тадбирни вилоят ОИЦга қарши курашиш маркази бош врачи Нилуфар Асқарова ўз табрик сўзлари билан тантанали очиб берди.

    Шунингдек тадбир давомида Жиззах санъат коллежи ҳамда иҳтисослаштирилган санъат мактаби ўқувчи талабалари ўртасида "Биз ОИЦга қаршимиз" рукни остида расмлар чизиш танлови, томошабинлар ўртасида савол-жавоблар ташкил қилиниб, ғолиблар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар.

       

    Тадбирни янада юқори савияда ўтишлигида Жиззах шаҳар маданият бўлими ҳамда вилоят академик ва халқ бадиий жамоалари дирексияси хонандалари яқиндан ёрдам кўрсатиб, ўз концерт дастурлари билан фаол эштирок этишди.

    Тадбирда 1500 нафардан ортиқ томошабинлар ва тадбир иштирокчилари қатнашишди.

      

    Тадбир якунида вилоят мусиқали драма театри актёр ва актрисалари томонидан тайёрланга тадбир мазмун моҳиятини англатувчи саҳна кўриниши намойиш этилди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать