“Ибратли тенгдошим, Армия менинг ҳаётимда”

    14 сентябрь, 2018 50 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Арнасой туман ҳокимлиги, туман Маданият бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман Мудофаа ишлари бўлими, Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ҳамкорлигида тумандаги Хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “Ибратли тенгдошим, Армия менинг ҳаётимда” мавзусида маънавий-маданий  тадбир ўтказилди.

    Ёшларнинг теран нигоҳларида она ватанга бўлган садоқад, ишонч ва меҳр-муҳаббатни кўриб қувонасан киши. Юрт корига камарбаста бўлаётган навқирон ўғлонларнинг маънан ва жисмонан етуклиги, бугун ўз исботини топмоқда.  Машғулотларнинг олиб борилишида жанговор қобилият ва тайёргарликка эга бўлган харбийларимиздан фахрлансак арзийди.

      

    Ўзбекистон Миллий гвардияси офицер ва ҳарбий хизматчилари бугунги кунда ўқувчи ёшларнинг маънавий-аҳлоқий тарбиясини янада кучайтириш, уларни бўш вақтларини  мазмунли ташкил этиш, вояга етмаган ёшлар ўртасида турли ҳуқуқбузарликларниннг олдини олиш, маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида ўзаро маданий-спорт алоқаларини йўлга қўйиш, аҳоли ўртасида энг асосий эътиборни халқимизнинг тинчлиги, осойишталиги ва хавфсизлигига қаратиш лозимлигини айтиб ўтди. Шунинг учун биз кенг жамоатчилик билан биргаликда тарғибот тадбирларини олиб боришимиз ва ҳар бир оилада фарзандларимизга эътибор қаратиш кераклиги тўғрисида гапириб ўтди.

      

    Тадбир давомида тадбирга йиғилган ёшлар харбий хизматчиларнинг кундалик турмуш ҳаётлари ва бундан ташқари Ўзбекистон Миллий гвардияси 85689-ҳарбий қисми харбий хизматчиларнинг бадиий чиқишлари билан танишишди ва ёшлар ўзларида она Ватанга бўлган самимий ишонч ҳамда меҳр-мухаббатлари ошишига эришилди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать