Номоддий маданий мерос муҳофазасига бағишланган “Энг яхши экспедиция ва илмий тадқиқотчи” ҳамда “Энг яхши фото ва видео лавҳалар” республика кўрик-танловлари вилоят босқичи тўғрисида маълумот

    14 сентябрь, 2018 48 buxoro Buxoro vb yangiliklari

     

     

     

     

     

            Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги “2010-2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастури” 222-сонли қарори, Вазирликнинг 2018 йил 12 февралдаги 91-сонли буйруғи ижросини таъминлаш юзасидан 2018 йил 9 июлдаги “Номоддий маданий мерос муҳофазасига бағишланган энг яхши экспедиция ва илмий тадқиқотчи” ҳамда декабрь ойида “Номоддий маданий мерос мавзусидаги энг яхши фото-видео лавҳалар” номли республика кўрик-танловларини ўтказиш тўғрисида”ги 01-07-216-сонли топшириқ хати ижроси ҳамда номоддий маданий меросимизни тарғиб қилиш, ушбу соҳада экспедиция ва илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида 2018 йил 11 сентябрь куни Бухоро шаҳар 1-сон БМСМдаНомоддий маданий мерос муҳофазасига бағишланган “Энг яхши экспедиция ва илмий тадқиқотчи” ҳамда “Энг яхши фото ва видео лавҳалар” республика кўрик-танловлари вилоят босқичи ўтказилди.Бухоро Давлат Университети Филология факультети, Филология фанлари номзоди, дотцент Дилшод Ражабов раислигидаҲакамлар ҳайъати аъзолари 32 та маданият бўлимлари томонидан тавсия этилган фото ва видео лавҳалар, уюштирилган экспедиция ҳамда фикр-мулоҳазаларини ўрганиб чиқиб,қуйидагилар вилоят босқичи ғолиблари деб топилди:

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

        “Энг яхши экспедиция ва илмий тадқиқотчи” йўналиши бўйича:

    1-ўрин – Сайёра Носирова (Қоровулбозор тумани)

        “Энг яхши фото ва видео лавҳалар” йўналиши бўйича:

    1-ўрин – Наби Бўронов (Бухоро шаҳар)

    2-ўрин – Жалолиддин Жаҳонов (Ғиждувон тумани)

    2-ўрин – Жаҳонгир Ўринов (Вобкент тумани)

    3-ўрин – Шавкат Самиев (Шофиркон тумани)

    3-ўрин – Ирода Нурова (Пешку тумани)

    3-ўрин – Мирали Рамазонов (Жондор тумани)

        Рағбатлантирувчи ўринлар:

    • Джура Тўраев (Когон шаҳри)
    • Фарангиз Шаробова (Олот тумани)
    • Собир Болтаев (Бухоро тумани)
    • Миршод Файзуллоев (Ромитан тумани)
    • Шоҳжаҳон Хайруллаев (Қоракўл тумани)

         Кўрик-танловларнинг вилоят босқичи 1-, 2-, 3-ўрин соҳиблариБухоро вилоят маданият бошқармасининг диплом, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар ҳамда танловнинг Республика босқичида иштирок этиши учун тавсия этилди.

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать