Сирдарё вилоят мусиқали драма театрининг 44- мавсуми очилиши Ўзбек миллий академик театрида бўлиб ўтди

    12 сентябрь, 2018 84 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 11 сентябр  куни Ўзбек миллий академик театрида Сирдарё вилоят мусиқали драма театрининг 44- мавсумини очилиш маросими ҳамда Чингиз Айтматов қаламига мансуб бўлган “Момо ер” спектаклининг премьераси бўлиб ўтди.

    Премьерага таниқли театр ва санъат арбобларидан  Ёқуб Ахмедов, Ёдгор  Садиев, Тўти Юсупова ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ташриф буюрдилар.

    Спектакл намойишидан олдин элимиз ардоғидаги санъаткорлар сўзга чиқиб, Сирдарё вилоят мусиқали драма театр жамоасини навбатдаги мавсумнинг очилиши билан самимий муборакбод этдилар. Шундан сўнг “Момо ер” спектакли намойиш этилди.

    Мазкур спектакл 12 сентябр кунига қадар давом этади.

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать