МАҚОМ МУЗЕЙИ ОЧИЛДИ!

    10 сентябрь, 2018 71 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari

      “Халқаро мақом санъати анжумани” доирасида бугун, 7 сентябрь куни Шаҳрисабз шаҳридаги қайта таъмирланган Маданият саройида “Мақом музейи”нинг очилиш маросими ҳам ўтказилди. Ўзбек мақом санъати мумтоз ва замонавий ижро намуналарининг фондини яратиш ҳамда музей ашёлари ва коллекцияларини илмий тадқиқ қилиш ишларини кучайтириш, унинг натижаларини эълон қилиб бориш Оқсарой майдонида жойлашган мазкур музей фаолиятининг асосий вазифалари сирасига киради.

     

     

     

       Унда мақом санъатига оид Тошкент-Фарғона, Бухоро-Самарқанд “Шашмақом”, Хоразм ҳудудларидаги ўзига хос мактабларнинг тарихий мусиқа асбоблари, Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти ҳудудларидаги этнографик экспонатлар намойиш этилди. Янги очилган музей, маҳаллий ва хорижлик меҳмонларда катта таассурот қолдирмоқда.

      

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать