“Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”

    06 сентябрь, 2018 34 jizzax Jizzax hujjatlari

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

    қарори

     

    Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

     

    Мустақиллик йилларида республикада замонавий миллий эстрада санъатини янада ривожлантириш, эстрада ижрочиларининг профессионал маҳоратини ошириш ҳамда иқтидорли ёш хонандаларни кашф этиш учун барча зарур шарт-шароитлар ва имкониятлар яратилди. Эстрада ижрочиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, бадиий жиҳатдан юксак мусиқа асарларини кенг тарғиб қилиш таъминланмоқда.

    Шу билан бирга, тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан концерт-томоша фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, маданий-оммавий тадбирларни ўтказиш, бадиий жиҳатдан юксак мусиқа асарларини яратиш соҳасидаги ишлар сусайган.

    Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси ҳамда Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Эстрада қўшиқчилик санъатини янада ривожлантириш тўғрисида» 2001 йил 26 июндаги 272-сон қарорида белгиланган ёш ва иқтидорли ижрочиларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, ёшларни ватанпарварлик ва миллий мустақиллик ғоялари руҳида тарбиялашга ҳисса қўшадиган мусиқа асарлари яратишни рағбатлантириш, соғлом ижодий муҳитни шакллантириш борасидаги вазифаларни амалга ошириш бўйича фаолияти қониқарсизлигича қолмоқда.

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан маданий-томоша тадбирларини ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори талабларига тўлиқ риоя этилмаяпти.

    Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг телевидение ва радио дастурларининг юқори бадиий даражасини таъминлашга доир ишлари етарли эмас, азалий маънавий-маданий қадриятларга ва миллий урф-одатларга мувофиқ бўлмаган, камол топаётган авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашга салбий таъсир кўрсатадиган қўшиқлар ва видеоклипларнинг эфирга чиқишига йўл қўйилмоқда.

    Ушбу ҳолатлар маданий-томоша тадбирларини ўтказиш тартибининг қўпол тарзда бузилишига, эстрада ижрочилари томонидан одоб-ахлоқ меъёрларига риоя қилинмаслигига, улар томонидан бадиий жиҳатдан саёз мусиқий асарларнинг ижро этилишига олиб келмоқда.

    «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида» ҳамда «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, миллий мусиқа санъатини янада ривожлантириш, ушбу соҳани ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, бадиий жиҳатдан юксак асарларни тарғиб қилиш, лицензия талаблари ва шартларини кучайтириш орқали маданий-томоша тадбирларини ташкил қилиш ва ўтказишни тизимли равишда тартибга солиш, лицензия талабгорларига қўйиладиган мезонларни ва малака талабларини такомиллаштириш, шунингдек лицензиатларнинг аҳолига маданий хизмат кўрсатиш бўйича ҳуқуқлари ва мажбуриятларини аниқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

    1.Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (Аҳмедов), «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси (Мажидов), Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши (Мирзаалиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (Хаджаев)нинг концерт-томоша фаолияти соҳасини мувофиқлаштириш ва назорат қилишга доир ишлари қониқарсиз деб ҳисоблансин.

    1. Қуйидагилар:

    Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

     

    Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун давлат божи ставкалари 2-иловага мувофиқ;

    Концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

    Олдинги таҳрирга қаранг.

     

    1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

    (3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)

    концерт-томоша ва маданий-оммавий тадбирларни чуқур ва ноформал ғоявий мазмун билан тўлдириш, ижодий уюшмалар, давлат ва нодавлат ташкилотлари билан мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатиш чора-тадбирларини кўрсин;

    концерт-томоша ҳамда маданий-оммавий тадбирларнинг ўтказилишини мувофиқлаштирсин, улар юзасидан самарали мониторингни амалга оширсин;

    тадбирларнинг дастур ва сценарийларини кўриб чиқиш бўйича тартибот регламентларига, тадбир ташкилотчиларининг қонунчиликка мувофиқ талабларга сўзсиз риоя этишини таъминласин.

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси:

    (4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)

    лицензия ва рухсатнома талаблари ва шартларига қатъий риоя этилишини таъминласин;

    лицензиатлар ва концерт-томоша тадбирларининг ташкилотчилари томонидан қонунчилик талабларининг бажарилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатсин.

    1. Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши:

    тегишли ташкилотларнинг ёш ва иқтидорли ижрочиларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, қўшиқлар ва видеоклипларнинг бадиий савиясини ошириш, бадиий юксак мусиқа асарлари яратишни рағбатлантириш ишларини мувофиқлаштирсин;

    концерт-томоша фаолиятини лицензиялашда мезонларга ва лицензия талабгорларига қўйиладиган малака талабларига қатъий риоя этилишини таъминласин;

    бир ой муддатда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Электрон оммавий-ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан ҳамкорлик қилиш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

    1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари оммавий тадбирларнинг ўтказилишини назорат қилиш бўйича комиссиялар ишларини бир ой муддатда танқидий қайта кўриб чиқсинлар ва комиссия аъзоларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўрсинлар, шунингдек оммавий тадбирларни ўтказишга қўйиладиган талабларга оғишмай риоя этилишини таъминласинлар.

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:

    (7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)

    халқ сайилларини, концерт-томоша ва маданий-оммавий тадбирларни ўтказишда белгиланган талабларга сўзсиз риоя этилиши юзасидан назоратнинг кучайтирилишини;

    оммавий тадбирларни ўтказиш объектларини мунтазам равишда хатловдан ўтказиш ва техник жиҳатдан текшириш, шу жумладан уларнинг муҳандислик-техник коммуникациялари, ёнғинга қарши, эвакуация иншоотлари, ер ости йўллари ва транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари, дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари, техник ускуналар, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун зарур бўлган махсус воситаларнинг ҳисобланган захираси ва турлари ҳолатини текшириш бўйича амалий чора-тадбирларни;

    оммавий тадбирларнинг ўзига хос хусусиятларидан, шунингдек оммавий тадбирларни ўтказиш объектлари жойлашган жойлар ва объектларнинг шарт-шартларидан келиб чиққан ҳолда фавқулодда вазиятлар бўйича ҳудудий бошқармаларнинг зарур махсус воситалар ва техника билан таъминланган малакали мутахассислари ишга жалб этилишини таъминласинлар.

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари концерт-томоша фаолияти билан шуғулланишнинг белгиланган тартибига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши юзасидан қатъий ва мунтазам назоратни амалга оширсинлар, айбдор шахсларнинг қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилишини таъминласинлар.

    (8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)

    1. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси:

    Электрон оммавий-ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан биргаликда телевидение ва радио дастурларининг бадиий жиҳатдан юксак даражасини таъминлашда телевидение ва радиоканалларнинг бадиий кенгашлари ишларини танқидий кўриб чиқсин, маданий қадриятларга ва миллий урф-одатларга мувофиқ бўлмаган, ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашга салбий таъсир кўрсатадиган қўшиқлар ва видеоклипларнинг эфирга чиқишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўрсин;

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Бастакорлар уюшмаси билан биргаликда миллий мусиқани қўллаб-қувватлаш ва оммалаштириш ҳамда бадиий жиҳатдан юксак асарларни яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилишини таъминласин.

    (9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)

    1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ю.Ходиев, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти (Ризаев) вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ташкилотлар томонидан концерт-томоша фаолияти соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан тизимли мониторинг юритилишини таъминласинлар.
    2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
    3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
    4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
    5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ю. Ходиев зиммасига юклансин.

    Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ

    Тошкент ш.,

    2015 йил 9 декабрь,

    354-сон

     

     

    Вазирлар Маҳкамасининг

    2015 йил 9 декабрдаги

    354-сон қарорига
    1-ИЛОВА

    Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида

    НИЗОМ

     

    I. Умумий қоидалар

     

    1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш тартибини, шунингдек ижрочиларнинг рейтинг гуруҳларини белгилаш бўйича мезонлар ва малака талабларини белгилайди.

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    1. Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг (кейинги ўринларда ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи деб аталади) хулосалари асосида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.

    (2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    1. Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия 5 йил муддатга берилади. Талабгорнинг аризасига кўра лицензия 5 йилдан кам муддатга, бироқ камида 3 ойга берилиши мумкин. Лицензиянинг амал қилиш муддати лицензия берилган кундан бошлаб ҳисобланади.

    (3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)

    Лицензия фақат ижрочиларга — жисмоний шахсларга ва ижодий жамоаларга – юридик шахсларга берилади.

    1. Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
    2. Лицензия концерт-томоша фаолиятининг олти рейтинг гуруҳлари бўйича берилади:

    а) I, II, III, IV рейтинг гуруҳлари берилиши:

    яккахон ижрочи концертини ташкил этиш (битта ижрочининг яккахон концерт дастури);

    битта жанрнинг икки ёки ундан кўп ижрочиси иштирокидаги концерт дастурида иштирок этиш;

    турли жанрлар йўналишларининг бир нечта ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида иштирок этиш;

    оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклиплар тақдим этиш;

    тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш ҳуқуқини беради;

    б) V ва VI рейтинг гуруҳлари берилиши тўй, юбилей ва бошқа тантаналарга концерт хизмати кўрсатиш (ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар ва хусусий уйларда тўй, юбилей ва бошқа тантаналарга хизмат кўрсатиш), шу жумладан кўнгилочар ташкилотларда (клублар, дискотекалар, ресторанлар, барлар ва қаҳвахоналарда) концерт хизмати кўрсатиш ҳуқуқини беради.

    Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия умуман фаолият турига ёки унинг бир қисмига берилиши мумкин.

    1. Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
    2. Лицензия талаблари ва шартлари
    3. Қуйидагилар концерт-томоша фаолиятини амалга оширишдаги лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

    концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш соҳасидаги қонун ҳужжатларига мажбурий риоя қилиш;

    ижрочиларининг ушбу Низом билан белгиланадиган рейтинг гуруҳларидан бири мезонлар ва малака талабларига мувофиқлиги;

    лицензиатлар томонидан аҳолига концерт-томоша хизматларини қатъий равишда ушбу Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатиш ҳуқуқи бўйича амалга ошириш;

    концерт-томоша тадбирларида, тўйлар ва бошқа тантаналарда артистнинг одоб-ахлоқ қоидаларига, саҳна маданияти ва ташқи кўриниш маданиятига зид бўлган хатти-ҳаракатлар қилишини ҳамда маънавиятга салбий таъсир кўрсатувчи ва томошабинларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилувчи, ахлоқсизлик ғояларини тарғиб қилишни истисно этган ҳолда миллий менталитетга, миллий қадриятлар ва урф-одатларга мувофиқ бўлган қўшиқларни ва улар бўйича яратилган видеоклипларни ижро этиш;

    ўтказилган концерт-томоша тадбирлари сони тўғрисида лицензияловчи органнинг ҳудудий бўлинмаларига лицензияловчи орган томонидан белгиланадиган шакл бўйича ҳар чораклик ҳисоботлар тақдим этиш;

    Ўзбекистон Республикаси ташқарисида концерт-томоша тадбирларини амалга ошириш тўғрисида лицензияловчи органни ёзма равишда хабардор қилиш;

    концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун давлат божи тўлаш.

    1. Лицензия битимида ушбу Низомнинг 7-бандидан келиб чиқадиган аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилади.

    III. Ижрочиларнинг рейтинг гуруҳларини белгилаш бўйича лицензиялаш мезонлари ва малака талаблари

    1. Қуйидагилар концерт-томоша фаолиятини лицензиялашда мезонлар ҳисобланади:

    а) ижодий мақом мезони:

    концерт-томоша фаолияти соҳасида ижрочиларга ва ижодий жамоаларга бўлган талаб даражаси;

    хизматлар бозорида ижрочиларга ва ижодий жамоаларга бўлган талаб даражаси;

    б) ижро маҳорати ва репертуар мезони:

    ижрочилар ва ижодий жамоаларнинг электрон манбаларга ёзилган асарларини эшитиш йўли билан аниқланадиган ижро маҳорати;

    яккахон ижрочиларни жонли ижрода эшитиш йўли билан баҳоланадиган ижро маҳорати;

    репертуардаги мусиқа ва қўшиқлар сўзлари сони ва сифати;

    в) унвонлар ва мукофотлар, танловлар ва кўрикларда иштирок этиш мезони;

    давлат мукофотлари («Ўзбекистон Республикаси халқ артисти», «Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими»), «Ниҳол» Давлат мукофоти ва бошқаларнинг мавжудлиги;

    республика ва халқаро даражадаги танловлар, кўриклар ғолиби дипломларининг мавжудлиги.

    1. Яккахон ижрочиларнинг малака (профессионал) сифатларини мунтазам ва холисона баҳолаш мақсадида ҳар йили (улар лицензияларни олган кундан бошлаб) ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи яккахон ижрочиларнинг ижодий фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни ўрганади ва уларни жонли ижрода эшитади. Ўрганиш ва эшитиш натижалари бўйича яккахон ижрочининг рейтинг гуруҳи оширилиши, пасайтирилиши, олдинги даражада қолдирилиши ёхуд, ижрочи малака талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, лицензиатга концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини бериш рад этилиши мумкин.

    Лицензиат рейтинг гуруҳини қайта кўриб чиқиш тўғрисида ариза бериш ҳуқуқига эга.

    1. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
    2. Лицензия олиш учун лицензия талабгори — юридик шахс лицензияловчи органнинг ҳудудий бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

    а) лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:

    юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк бўлимининг номи ва банкдаги ҳисоб рақамлари;

    солиқ тўловчининг идентификация рақами;

    юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури (унинг қисми) ва кўрсатиб ўтилган фаолият тури (унинг қисми) амалга ошириладиган муддат;

    б) юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

    в) лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгори аризасини кўриб чиқиш учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

    г) ижрочиларнинг 4х6 см ўлчамли 2 та фотосурати;

    д) ижрочиларда мусиқа маълумоти мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг (гувоҳномалар, аттестатлар, дипломлар) нусхалари — улар мавжуд бўлганда;

    е) давлат мукофотлари, мукофотлар, совринлар ва шу кабилар олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари — улар мавжуд бўлганда;

    ж) лицензия талабгори томонидан тузилган ижрочиларнинг репертуари тўғрисидаги маълумотнома;

    з) ижрочиларнинг малакаси тўғрисида янада аниқ тасаввурни шакллантириш мақсадида лицензия талабгори қўшимча равишда мустақил тақдим этишни хоҳлайдиган бошқа ҳужжатлар.

    1. Лицензия талабгори — жисмоний шахс лицензия олиш учун лицензияловчи органнинг ҳудудий бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

    а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:

    фамилияси, исми, отасининг исми, лицензия талабгори шахсини тасдиқловчи ҳужжатга доир маълумотлар;

    солиқ тўловчининг идентификация рақами;

    жисмоний шахс амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури (унинг қисми) ва кўрсатиб ўтилган фаолият тури (унинг қисми) амалга ошириладиган муддат;

    б) лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгори аризасини кўриб чиқиш учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

    в) 4 х 6 ўлчамли 2 та фотосурат;

    г) ижрочида мусиқа маълумоти мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг (гувоҳномалар, аттестатлар, дипломлар) нусхалари — улар мавжуд бўлганда;

    д) давлат мукофотлари, мукофотлар, совринлар ва шу кабилар олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари — улар мавжуд бўлганда;

    е) лицензия талабгори томонидан тузилган ижрочининг репертуари тўғрисидаги маълумотнома;

    ж) лицензия талабгорининг малакаси тўғрисида янада аниқ тасаввурни шакллантириш мақсадида лицензия талабгори қўшимча равишда мустақил тақдим этишни хоҳлайдиган бошқа ҳужжатлар.

    1. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
    2. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органнинг ҳудудий бўлимларига бевосита, олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган ҳолда почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия талабгорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

    Лицензия олиш учун лицензияловчи органнинг ҳудудий бўлимларига тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси кўрсатиб ўтилган орган томонидан ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

    1. Ишончсиз ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
    2. Аризаларни кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
    3. Лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида тўлов кунида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

    Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтариб берилмайди.

    1. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб йигирма бир кундан ошмайдиган муддатда қабул қилинади.
    2. Лицензия бериш (муддатини узайтириш) тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар бўйича хулосалар тайёрлаш ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи томонидан амалга оширилади. Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг мажлиси ўн беш кунда камида бир марта ўтказилади.

    Лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда улар қабул қилинган кундан бошлаб уч кун мобайнида ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг кўриб чиқиши учун киритилади.

    Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи тақдим этилган ҳужжатларни ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида хулоса тайёрлайди. Хулоса ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи мажлисининг баёни билан тасдиқланади ва гуруҳ раҳбари (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

    1. Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи лицензия талабгорлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида малака (профессионал) сифатларни баҳолайди ва ижрочиларни ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ малака талабларига биноан лицензиатларга аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатиш ҳуқуқи берилишини назарда тутувчи аниқ рейтинг гуруҳларига (биринчи — олтинчи гуруҳлар) киритади.
    2. Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи:

    ҳар бир яккахон ижрочининг малакаси ва касб маҳорати даражасига боғлиқ равишда яккахон ижрочи — вокалистга ва унинг ансамбли аъзоларига — турли рейтинг гуруҳлари;

    ижодий ва халқ бадиий жамоалари томонидан концерт-томоша фаолияти амалга оширилишида — умуман жамоага ва яккахон ижрочига рейтинг гуруҳи бериши мумкин.

    1. Лицензияловчи орган беш кун муддатда ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

    Лицензияловчи орган жойлардаги ҳудудий бўлимлар орқали лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.

    Лицензия бериш юзасидан қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).

    1. Лицензияловчи орган билан лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгиловчи лицензия битимида қуйидагилар бўлиши керак:

    битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;

    томонларнинг реквизитлари;

    рейтинг гуруҳи ва амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият тури (унинг қисми);

    лицензиатларнинг аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатиш ҳуқуқи;

    лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

    лицензиянинг амал қилиш муддати;

    лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

    лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби.

    Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.

    1. Лицензиялар жисмоний шахслар учун — 3-иловага мувофиқ шакл бўйича, юридик шахслар учун — 4-иловага мувофиқ шакл бўйича махсус бланкаларда расмийлаштирилади.

    Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензиялар бланкалари лицензияловчи органнинг буюртмаси бўйича «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида матбаа усулида тайёрланади. Лицензияловчи орган раҳбари лицензия бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун белгиланган тартибда шахсан жавоб беради.

    Лицензиялар лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда расмийлаштирилади ва берилади.

    1. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
    2. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида белгиланган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

    Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

    1. Лицензия беришнинг рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги билдиришномада кўрсатилган муддат аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
    2. Лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатлар лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда такроран кўриб чиқилади.

    Бунда такроран тақдим этилган ҳужжатлар ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳига кўриб чиқиш учун улар қабул қилиб олинган кунда тақдим этилади.

    Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи тақдим этилган ҳужжатларни беш кундан ошмайдиган муддатда қайта кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.

    Лицензияловчи орган ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида тўрт кун муддатда қарор қабул қилади.

    1. Лицензия талабгорининг аризаси қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

    Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

    Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

    1. Лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликат бериш
    2. Лицензиат — юридик шахс қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

    Лицензиат — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки турар жойи ўзгарган тақдирда лицензиат қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза бериши шарт.

    1. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат лицензияда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
    2. Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензияловчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.

    Лицензияни қайта расмийлаштиришда йиғим ундирилмайди.

    1. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензиатнинг аризасига кўра амалга оширилади. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
    2. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.

    Лицензияларнинг дубликатларини беришда йиғим ундирилмайди.

    VII. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш

    1. Лицензиат томонидан лицензия шартлари ва талабларига риоя этилишини назорат қилиш лицензияловчи орган ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
    2. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишни амалга оширишда лицензияловчи орган ва унинг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

    лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш;

    лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;

    текширишлар натижалари асосида, лицензия талаблари ва шартларининг лицензиат томонидан аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатнома (маълумотнома)лар тузиш;

    лицензиатга аниқланган талаблар ва шартлар бузилишини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай талаблар ва шартлар бузилишини бартараф этиш муддатларини белгилаш;

    лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш.

    1. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи органнинг ва (ёки) унинг ҳудудий бўлинмаларининг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда ёки унинг ҳудудий бўлимида қолади.

    VIII. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш

    1. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, уни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 — 24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

    Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, уни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Суд томонидан лицензияловчи органнинг қарори асоссиз деб эътироф этилган тақдирда лицензияловчи орган лицензиат олдида унинг кўрган зарари миқдорида жавоб беради.

    1. Лицензиялар реестри
    2. Лицензияловчи орган концерт-томоша фаолиятининг лицензиялар реестрини юритади.

    Лицензиялар реестрида лицензиатлар тўғрисида қуйидаги асосий маълумотлар кўрсатилиши керак:

    юридик шахслар учун — юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони, солиқ тўловчининг идентификация рақами;

    жисмоний шахслар учун — лицензиатнинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг паспортига оид маълумотлар, уй манзили, телефони, солиқ тўловчининг идентификация рақами;

    лицензиялар берилган сана ва тартиб рақами;

    лицензияларнинг амал қилиш муддати;

    лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

    лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;

    лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси;

    дубликат беришнинг асослари ва санаси.

    1. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.

    Х. Давлат божи тўлаш тартиби. Лицензиялашдан тушган маблағлардан фойдаланиш тартиби

    1. Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия олган жисмоний шахслар ўзларига берилган рейтинг гуруҳига боғлиқ равишда табақалаштирилган миқдорда давлат божи тўлайдилар.

    Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия олган юридик шахслар ҳар бир ижрочига берилган рейтинг гуруҳига боғлиқ равишда табақалаштирилган миқдорларда давлат божи тўлайдилар.

    Давлат божи миқдори ҳар бир лицензия талабгори учун унга берилган рейтинг гуруҳига боғлиқ равишда белгиланади.

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    1. Давлат божи лицензия талабгорлари томонидан лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига тўланади ва қуйидаги тартибда тақсимланади:

    30 фоизи — республика бюджетига;

    70 фоизи — Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармасининг ҳисоб рақамига.

    Давлат божи ставкалари ўзгарганда тўланиши лозим бўлган давлат божи лицензиянинг ставкалар ўзгаргандан кейинги амал қилиш даври учун қайта ҳисоблаб чиқилади.

    Давлат божи лицензия берилган муддат мобайнида ҳам бир йўла ва ҳам чораклар бўйича тўланиши мумкин.

    Лицензиат илгари давлат божи тўланган давр тамом бўлган пайтдан бошлаб уч ой мобайнида навбатдаги давр учун давлат божи тўламаган тақдирда лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш чораларини кўради, айни пайтда лицензия амал қилишининг барча даври учун тўланмаган давлат божини белгиланган тартибда ундириб олади.

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    (41-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)

    (41-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 646-модда)

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    1. Давлат божини чораклар бўйича тўлашда лицензиянинг амал қилиши тўхтатилганда ёки лицензия бекор қилинганда тўланган давлат божи қайтарилмайди.

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    Давлат божи бир йўла тўланганда ёки давлат божи бир йилга тўланганда йил чорагида (чоракларида) фойдаланилмаганлиги учун давлат божининг фойдаланилмаган суммасини қайтариш лицензиатнинг ёзма аризаси асосида тўловни қайтариш тўғрисидаги ариза берилган санадан бошлаб ўттиз иш куни мобайнида амалга оширилади.

    (42-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)

    1. Концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига лицензия бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш учун тушадиган маблағлар суммаси тўлиқ миқдорда лицензияловчи орган ҳудудий бўлинмаларининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларига ўтказилади.

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    1. Лицензия талабгорлари ва лицензиатларнинг аризалари кўриб чиқилганлиги учун тушган маблағлар лицензияловчи органнинг ҳудудий бўлинмаларини сақлаб туришга йўналтирилади.

    (44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    (45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)

     

     

    Концерт-томоша фаолиятини

    лицензиялаш тартиби

    тўғрисидаги низомга
    1-ИЛОВА

    Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш

    СХЕМАСИ

    Олдинги таҳрирга қаранг.

       

    (1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)

     

     

    Концерт-томоша фаолиятини

    лицензиялаштартиби

    тўғрисидаги низомга 

    2-ИЛОВА

     

    Лицензиялаш мезонлари ва ижрочиларнинг рейтинг гуруҳларини белгилаш бўйича малака талаблари, лицензиатларнинг аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатишга

    ҲУҚУҚЛАРИ

     

    Рейтинг гуруҳлари

    Мезонлар

    Мезонлар бўйича малака талаблари

    Лицензиатларнинг аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатишга ҳуқуқлари

    I

    1.Ижодий мақоми:

    концерт-томоша фаолияти соҳасида талаб даражаси.

    2.Ижрочилик маҳорати ва репертуари:

    яратилган қўшиқларнинг сони ва сифати.

    3.Мукофотларнинг мавжудлиги, танловлар ва кўрикларда иштироки.

    Ижодий мақоми бўйича:

    а)камида 5 йил мобайнида мунтазам равишда яккахон ижрочи концертлари ўтказиш;

    б)концерт-томоша фаолияти соҳасида ижрочилар ёки ижодий жамоаларга талаб даражаси.

    Ижрочилик маҳорати ва репертуари бўйича:

    а)ижодий фаолият давомида камида 5 та альбом чиқариш;

    б)атоқли ёзувчилар, бастакорлар ва аранжировкачилар билан ўзаро ҳамкорлик.

    Мукофотларнинг мавжудлиги, танловлар ва кўрикларда иштироки бўйича:

    «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти», «Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» ва бошқа фахрий унвонлари мавжудлиги;

    республика ва халқаро даражадаги танловлар, кўриклар ғолиби дипломлари, улар мавжуд бўлганда.

    Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида яккахон концерти ташкил этиш;

    битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида, турли жанрлар йўналишларининг бир нечта ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида қатнашиш;

    оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш.

    II

    1.Ижодий мақом:

    концерт-томоша фаолияти соҳасида талаб даражаси.

    2.Ижрочилик маҳорати ва репертуари:

    яратилган қўшиқларнинг сони ва сифати.

    3.Мукофотларнинг мавжудлиги, танловлар ва кўрикларда иштироки.

    Ижодий мақоми бўйича:

    а)камида 3 йил мобайнида мунтазам равишда концерт дастурларида қатнашиш;

    б)концерт-томоша фаолияти соҳасида ижрочилар ёки ижодий жамоаларга талаб даражаси.

    Ижрочилик маҳорати ва репертуари бўйича:

    а)ижодий фаолият давомида камида 3 та альбом чиқариш;

    б)ижрочилик маҳорати, мусиқалар ва қўшиқлар сўзлари даражаси;

    в)ёзувчилар, бастакорлар ва аранжировкачилар билан ўзаро ҳамкорлик.

    Мукофотларнинг мавжудлиги, танловлар ва кўрикларда иштироки бўйича:

    «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти», «Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист», «Ниҳол» Давлат мукофоти ва бошқа фахрий унвонлари мавжудлиги;

    республика ва халқаро даражадаги танловлар, кўриклар ғолиби дипломлари — улар мавжуд бўлганда.

    Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яккахон концерти ташкил этиш;

    битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида, турли жанрлар йўналишларининг бир нечта ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида қатнашиш;

    оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш.

    III

    1.Ижодий мақом:

    концерт-томоша фаолияти соҳасида талаб даражаси.

    2.Ижрочилик маҳорати ва репертуари:

    а)яратилган қўшиқларнинг сони ва сифати;

    б)мусиқалар ва қўшиқлар сўзлари даражаси.

    3.Мукофотларнинг мавжудлиги, танловлар ва кўрикларда иштироки.

    Ижодий мақоми бўйича:

    а)камида 1 йил мобайнида мунтазам равишда концерт дастурларида қатнашиш;

    б)концерт-томоша фаолияти соҳасида ижрочилар ёки ижодий жамоаларга талаб даражаси.

    Ижрочилик маҳорати ва репертуари бўйича:

    а)ижодий фаолият давомида камида 1 та альбом чиқариш;

    б)ижрочилик маҳорати, мусиқалар ва қўшиқлар сўзлари даражаси;

    в)ёзувчилар, бастакорлар ва аранжировкачилар билан ўзаро ҳамкорлик.

    Мукофотларнинг мавжудлиги, танловлар ва кўрикларда иштироки бўйича:

    «Ниҳол» Давлат мукофоти ва бошқалар мавжудлиги;

    Республика ва халқаро даражадаги танловлар, кўриклар ғолиби дипломлари — улар мавжуд бўлганда.

    битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида, турли жанрлар йўналишларининг бир нечта ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида қатнашиш;

    оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш.

    IV

    1.Ижрочилик маҳорати ва репертуари:

    а)ижрочилик маҳорати;

    б)яратилган қўшиқларининг сони ва сифати;

    в)мусиқалар ва қўшиқлар сўзлари даражаси.

    Ижрочилик маҳорати ва репертуари бўйича:

    а)ижрочилик маҳорати, шу жумладан солистларни жонли овозда эшитиш йўли билан баҳоланадиган уларнинг маҳорати;

    б)ўзига хос истеъдоди, талантининг мавжудлиги;

    в)камида 2 та қўшиғининг мавжудлиги;

    г)мусиқалар ва қўшиқлар сўзлари даражаси, ёзувчилар, бастакорлар ва аранжировкачилар билан ўзаро ҳамкорлик.

    битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида, турли жанрлар йўналишларининг бир нечта ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида қатнашиш;

    оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш.

    V

    1.Ижодий мақом:

    хизматлар бозорида ижрочилар ва ижодий жамоаларга талаб даражаси.

    2.Ижрочилик маҳорати ва репертуари:

    а)ижрочилик маҳорати;

    б)мусиқалар ва қўшиқлар сўзлари даражаси.

    Ижодий мақоми бўйича:

    камида 1 йил тўйларда, юбилейларда ва бошқа тантаналарда концерт хизматлари кўрсатиш.

    Ижрочилик маҳорати ва репертуари бўйича:

    а)ўзига хос истеъдоди, талантининг мавжудлиги;

    б)ижрочилик маҳорати;

    в)ҳаваскорлик санъати.

    тўйларда, юбилейларда ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш (ресторанларда, барларда, қаҳвахоналарда ва хусусий уйларда тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналарга концерт хизматлари кўрсатиш), жумладан ҳордиқ чиқариш ташкилотларида (клубларда, дискотекаларда, ресторанларда, барларда ва қаҳвахоналарда) концерт хизматлари кўрсатиш.

    VI

    1.Ижрочилик маҳорати ва репертуари:

    а)ижрочилик маҳорати;

    б)мусиқалар ва қўшиқлар сўзлари даражаси.

    Ижрочилик маҳорати ва репертуари бўйича:

    а)ўзига хос истеъдоди, талантининг мавжудлиги;

    б)ижрочилик маҳорати;

    в)ҳаваскорлик санъати.

    Изоҳлар:

    Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи лицензиатларнинг рейтинг гуруҳларини кўтариш ёки пасайтиришга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилишда қуйидаги кўрсаткичларга асосланади:

    концерт-томоша фаолияти соҳасида ва аҳоли ўртасида талаб ва таклиф даражасининг ўсиши ва камайиши;

    давлат мукофоти, турли профессионал мукофотлар олиши;

    белгиланган мезонлар ва малака талабларига мувофиқ келмаслиги;

    касбий касалликлари сабабли бир йилдан ортиқ фаолият юритмаслиги.

    Концерт-томоша тадбирлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

     

    Концерт-томоша фаолиятини

    лицензиялаш тартиби

    тўғрисидаги низомга
    3-ИЛОВА

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    (Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ
    «ЎЗБЕККОНЦЕРТ» ДАВЛАТ МУАССАСАСИ

    Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи

    ЛИЦЕНЗИЯ
    (Ижрочи-жисмоний шахс учун)

    Серия AA

       

    № 0000

    Тошкент ш.

     

    Берилган сана «___» ____________20__йил

           

    «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг 20__ йил «___»____________даги_______-сон___________ буйруғи асосида

    _________________________________________________________________________________
    (лицензия эгасининг Ф.И.О.)
    _________________________________________________________________________________
    _________________________________________________________________________________
    (лицензия эгасининг яшаш манзили, паспорт маълумотлари, СТИР)

    концерт-томоша фаолиятининг ________________________________________________________
    _________________________________________________________________________________
    қисми бўйича фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

    Амал қилиш муддати: __________________________________________

    Ваколатли шахс

     

    ________________________


    M. Ў.

         
       

    Реестр бўйича тартиб рақами_____________

    (3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)

     

    Концерт-томоша фаолиятини

    лицензиялаш тартиби

    тўғрисидаги низомга
    4-ИЛОВА

    Олдинги таҳрирга қаранг.

     

    (Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ
    «ЎЗБЕККОНЦЕРТ» ДАВЛАТ МУАССАСАСИ

    Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи

    ЛИЦЕНЗИЯ
    (Ижодий жамоа-юридик шахс учун)

    Серия AY

       

    № 0000

    Тошкент ш.

     

    Берилган сана «___» ____________20__йил

           

    «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг 20__ йил «___»____________даги_______-сон___________ буйруғи асосида

    _________________________________________________________________________________
    (юридик шахснинг номи, почта манзили, СТИР)
    _________________________________________________________________________________
    _________________________________________________________________________________
    (ижодий жамоа аъзоларининг Ф.И.О.)
    _________________________________________________________________________________

    концерт-томоша фаолиятининг ________________________________________________________
    _________________________________________________________________________________
    қисми бўйича фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

    Амал қилиш муддати: __________________________________________

    Ваколатли шахс

     

    ________________________


    M.Ў.

         
       

    Реестр бўйича тартиб рақами_____________

    (4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)

     

    Вазирлар Маҳкамасининг

    2015 йил 9 декабрдаги

    354-сон қарорига
    2-ИЛОВА

    Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун давлат божи

     

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    Т/р

    Концерт-томоша фаолияти,

    шу жумладан:

    Жисмоний ва юридик шахслар учун давлат божи ставкалари*

    (бир жисмоний шахс ҳисобига йиллик бож

    миқдори, энг кам ойлик иш ҳақи баравари миқдорида)

    рейтинг гуруҳлари бўйича

    I

    II

    III

    IV**

    V

    VI





    I

    яккахон ижрочи концерти (бир яккахон ижрочининг концерт дастури);

    битта жанрнинг икки ёки ундан кўп ижрочиси иштирокидаги концерт дастури;

    турли жанрларнинг бир нечта ижрочилари иштирокидаги концерт дастури (солист, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи ва бошқалар);

    оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш.

    195

    98

    65

    40

       
     

    ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар ва хусусий уйларда юбилей тантаналарига хизмат кўрсатиш;

    ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар ва хусусий уйларда тўйлар (никоҳни қайд этиш, ош бериш, кечқурунги никоҳ тўйи, «келин салом»), «суннат тўйи» тадбирларига хизмат кўрсатиш;

    ҳордиқ чиқариш муассасалари, клублар, дискотекалар, ресторанлар, барлар ва қаҳвахоналарда хизмат кўрсатиш (солист, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи, диджей-овоз оператори, маъмур ва бошқалар).

           

    26

    13

    Изоҳлар:

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    Пенсионерлар, I ва II гуруҳ ногиронлари концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун давлат божларидан озод қилинади

    (изоҳ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)

    * Давлат божи (шу жумладан, чораклар бўйича бўлиб-бўлиб тўланганда — давлат божининг тегишли қисми) миқдорлари тўлов кунидаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

    ** IV рейтинг гуруҳига киритилган ва таълим муассасаларида ўқиётган ҳамда биринчи марта лицензия олаётган ижрочилар ушбу таълим муассасасида таълим олиш даврида (тегишли тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганда), бироқ лицензия берилган санадан бошлаб кўпи билан бир йил мобайнида давлат божи тўламайди.

    (2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 646-модда)

     

    Вазирлар Маҳкамасининг

    2015 йил 9 декабрдаги

    354-сон қарорига
    3-ИЛОВА

    Концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш тартиби тўғрисида

    НИЗОМ

     

    I. Умумий қоидалар

    1. Ушбу Низом «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш тартибини белгилайди.
    2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    рухсатнома — Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ариза берувчиларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш учун бериладиган бир марталик ҳужжат;

    (2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)

    ариза берувчи — концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома олиш учун мурожаат қилган юридик шахс;

    концерт-томоша тадбири — яккахон концерт дастури билан бир нафар ижрочи, икки ёки ундан кўп ижрочилар (солист, созанда, раққоса, олиб борувчи, қизиқчи ва бошқалар) иштирокида концерт дастури билан концерт-томоша тадбирлари объектларида ташкил этиладиган маданий-оммавий ва кўнгилочар-томоша дастурлари (мусиқали, адабий ва бошқа фестиваллар, концерт, театр, реклама тадбирлари, халқ сайиллари, миллий томошалар ва ўйинлар, кўрик-танловлар ва шу кабилар).

    1. Концерт-томоша тадбирини ўтказиш ушбу Низомга мувофиқ берилган рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади, қуйидагилар бундан мустасно:

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ўтказиш белгиланган концерт-томоша тадбирлари, шу жумладан умумхалқ байрамлари;

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг қарорлари асосида ўтказиладиган халқаро ва умумдавлат аҳамиятига молик концерт-томоша тадбирлари.

    1. Рухсатнома:

    тижорат ва реклама мақсадларида;

    нотижорат мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга берилади.

    1. Концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга рухсатнома бериш:

    тижорат ва реклама мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга — ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича;

    нотижорат мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга — ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

    1. Тижорат ва реклама мақсадларидаги концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга рухсатнома бериш — ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ваколатли орган томонидан берилади;

    нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга рухсатнома — ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан берилади.

    1. Ариза берувчилар концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза билан ваколатли органга ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилишлари мумкин.
    2. Рухсатнома концерт-томоша тадбири ташкилотчисининг аризасида кўрсатилган аниқ концерт-томоша тадбирини бир марта ўтказиш ҳуқуқига берилади.

    Рухсатнома фақат унда кўрсатилган муддат мобайнида амал қилади.

    1. Рухсат берувчи талаблар ва шартлар
    2. Қуйидагилар концерт-томоша тадбирларини ташкил этишда рухсат бериш талаблари ва шартларига тегишлидир:

    концерт-томоша тадбирини ташкил этишда қонун ҳужжатларига, жумладан, фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар, реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш;

    концерт-томоша тадбирини рухсатномада кўрсатилган сана, жой ва вақтда ўтказиш;

    ваколатли органга ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига (концерт-томоша тадбирлари нотижорат мақсадларида ташкил этилган тақдирда) тақдим этилган концерт-томоша тадбирининг дастури (сценарийси)га қатъий риоя қилиш;

    зарурият бўлганда концерт-томоша тадбирини ўтказиш санаси, вақти, жойига ёки концерт-томоша тадбирининг дастури (сценарийси)га ўзгартиришлар киритиш, бу ҳақда ваколатли органни ёки унинг ҳудудий бўлинмаларини (концерт-томоша тадбирлари нотижорат мақсадларида ташкил этилган тақдирда) белгиланган муддатларда олдиндан ёзма равишда хабардор қилиш;

    концерт-томоша тадбирини ўтказишда саҳна маданиятига, миллий қадриятлар ва анъаналарга риоя қилиш;

    ижрочиларнинг чиқишларида улар томонидан ножоиз хатти-ҳаракатларга, жумладан, томошабинларга салбий таъсир кўрсатувчи хатти-ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги;

    томошабинларнинг концерт-томоша тадбири ўтказиладиган ҳудуддаги ҳаракатини таъминлаш, уларнинг чипталарда кўрсатилган ўринларга жойлашишини таъминлаш;

    концерт-томоша тадбирларини оммавий тадбирни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш тўғрисида ички ишлар органлари билан шартнома тузилгандан кейин оммавий тадбирни ўтказишга рухсатнома асосида ўтказиш;

    тадбирларни етарлича миқдордаги эвакуация қилиш йўллари мавжуд бўлган жойларда ўтказиш;

    чипта (таклифнома)нинг орқа томонида концерт-томоша тадбирини ўтказиш объектига олиб кириш тақиқланган буюмлар ва ашёлар тўғрисида огоҳлантириш мавжудлигини таъминлаш.

    1. Концерт-томоша тадбири унинг дастури (сценарийси)га мувофиқ ушбу концерт-томоша тадбирининг ташкилотчиси томонидан ўтказилади.
    2. Рухсатнома олингунга қадар концерт-томоша тадбирининг ташкилотчиси ва бошқа шахслар оммавий ахборот воситаларида, Интернет тармоқларида, плакатларда концерт-томоша тадбири ўтказилиши тўғрисида эълон қилишга, реклама материаллари тарқатилишига, концерт-томоша тадбирини ўтказиш жойи, санаси ва вақти тўғрисидаги маълумотларни бошқа тарзда тарқатишга, чипталарни сотишга ҳақли эмаслар.

    III. Рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар

    1. Концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга рухсатнома олиш учун ариза берувчи қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

    а) тижорат ва реклама мақсадларида концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш учун ваколатли органга:

    ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани;

    юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхасини;

    концерт-томоша тадбирининг ариза берувчи томонидан тасдиқланган дастури (сценарийси)ни;

    рухсатнома олинганлиги учун белгиланган йиғим ариза берувчи томонидан тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхасини тақдим этади;

    б) нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш учун ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмаларига;

    ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани;

    концерт-томоша тадбирининг ариза берувчи томонидан тасдиқланган дастури (сценарийси)ни тақдим этади.

    1. Ариза берувчидан ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб этишга йўл қўйилмайди.
    2. Ишончсиз ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун ариза берувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
    3. Рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан ваколатли органга ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда) бевосита, олинганлиги тасдиқланган ҳолда почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
    4. Рухсатнома олиш учун ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ваколатли орган бунинг аксини исбот қилмагунига қадар барча ҳолларда ишончли деб ҳисобланади.
    5. Аризани кўриб чиқиш ва рухсатномани бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
    6. Концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга рухсатнома олиш учун ҳужжатлар:

    тижорат ва реклама мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирини ўтказишдан камида ўттиз кун олдин;

    нотижорат мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирини ўтказишдан камида ўн кун олдин тақдим этилади.

    1. Концерт-томоша тадбирларини:

    а) тижорат ва реклама мақсадларида ташкил этишга рухсатнома берилганлиги учун:

    Тошкент шаҳрида — энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида;

    Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида — энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида;

    бошқа аҳоли пунктларида — 1 энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида йиғим ундирилади.

    б) нотижорат мақсадларида ташкил этишга рухсатнома берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

    1. Тижорат ва реклама мақсадларида концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга рухсатнома:

    бир неча кун мобайнида;

    айни бир дастур (сценарий) бўйича ҳар хил вақтда;

    айнан бир ариза берувчи томонидан турли жойларда бир кунда ўтказиладиган ҳар бир концерт-томоша тадбири учун алоҳида берилади ва йиғимлар ундирилади.

    1. Тижорат ва реклама мақсадларида концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун — ваколатли орган томонидан Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгашининг розилиги билан эксперт комиссияси ташкил этилади;

    нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмаларида эксперт гуруҳлари ташкил этилади.

    1. Эксперт комиссияси таркибига малакали мутахассислар — ёзувчилар ва шоирлар, бастакорлар, мусиқашунослар, режиссёрлар, балетмейстерлар, маънавий-маърифий ходимлар ва бошқа соҳаларнинг вакиллари киритилади.

    Эксперт гуруҳларининг намунавий таркиби ушбу Низомга 7-иловада келтирилади.

    1. Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ариза берувчидан ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда ариза қабул қилинган санадан бошлаб:

    ваколатли орган томонидан — йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда;

    ваколатли органнинг ҳудудий органлари томонидан — ўн уч кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

    1. Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани ва ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган барча зарур ҳужжатларни қабул қилиш, тайёрлаш ва эксперт комиссияси ва эксперт гуруҳларининг кўриб чиқиши учун киритиш ариза берилган кундан бошлаб уч кундан кеч бўлмаган муддатда амалга оширилиши керак.
    2. Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати ариза ва барча зарур ҳужжатлар ваколатли орган (унинг ҳудудий бўлинмалари)дан қабул қилинган санадан бошлаб:

    ваколатли орган ҳузуридаги эксперт комиссияси томонидан — ўн икки кундан ортиқ;

    ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмалари ҳузуридаги эксперт гуруҳи томонидан — етти кундан ортиқ бўлмаслиги керак.

    1. Эксперт комиссияси ва эксперт гуруҳлари аризаларни кўриб чиқишда:

    концерт-томоша тадбири дастури (сценарийси)нинг ғоявий-бадиий даражасига;

    тақдим этилган репертуарнинг миллий анъаналарга ва умуминсоний қадриятларга мувофиқлигига;

    концерт-томоша тадбири дастури (сценарийси)да Ватанга садоқат ва муҳаббат сингари ғоялар акс этганлигига эътибор беради.

    1. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича эксперт комиссияси ва эксперт гуруҳларининг хулосаси тегишли баённома билан тасдиқланади.
    2. Хулосалар асосида рухсатномани бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги буйруқлар:

    ваколатли орган томонидан — эксперт комиссияси томонидан хулоса тасдиқланган кундан бошлаб беш кун мобайнида;

    ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан — эксперт гуруҳи томонидан хулоса тасдиқланган кундан бошлаб уч кун мобайнида чиқарилади.

    1. Ариза берувчи томонидан рухсатномани олиш учун ваколатли органга ва унинг ҳудудий бўлинмаларига тақдим этилган ҳужжатлар ва материаллар қайтарилмайди.
    2. Агар ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмалари (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда) аризани кўриб чиқишнинг белгиланган муддати мобайнида ариза берувчини концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга рухсатнома бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида хабардор қилмаган бўлса, у ҳолда ариза берувчи унинг учун рухсатнома олишни мўлжаллаган концерт-томоша тадбирини, бу ҳақда ваколатли органни ёки унинг ҳудудий бўлинмаларини (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда) ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, ташкил этиш ҳуқуқига эгадир.
    3. Ушбу Низомнинг 29-бандида назарда тутилган ҳолатда ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмалари (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда) ариза берувчининг ёзма билдиришномаси олингандан кейин беш иш куни мобайнида унга рухсатнома бериши шарт. Рухсатнома олингунга қадар тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати улар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ва ариза берувчи томонидан ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда) юборилган ёзма билдиришнома рухсатномага тенглаштирилади ва концерт-томоша тадбирини ташкил этиш учун асос ҳисобланади.
    4. Ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмалари (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда) тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмай ариза берувчига рухсатномани бериши (юбориши) ёки рухсатномани бериш рад этилганлиги тўғрисида ёзма шаклда уни хабардор қилиши шарт.
    5. Қуйидагилар рухсатномани беришни рад этиш учун асос ҳисобланади:

    рухсатномани бериш учун зарур бўлган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;

    ариза берувчининг рухсат берувчи талаблар ва шартларга номувофиқлиги;

    ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжудлиги.

    Бошқа асослар, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслик сабаби билан рухсатнома бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.

    1. Рухсатномани бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришнома ариза берувчига рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат рухсатномани бериш рад этилганлиги тўғрисида ёзма билдиришнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
    2. Рухсатномани бериш рад этилиши учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар ариза берувчи томонидан белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, рухсатномани бериш ёки уни беришни рад этиш ваколатли орган томонидан ариза берувчидан рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги ариза ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда) амалга оширилади.

    Ариза такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

    1. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда) ариза берувчига ёзма билдиришномада олдин баён қилинмаган рад этиш сабаблари келтирилишига йўл қўйилмайди, олдин кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
    2. Ариза берувчи томонидан рухсатномани бериш рад этилганлиги тўғрисидаги ёзма билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза деб ҳисобланади ва ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмалари (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда) томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
    3. Ариза берувчи рухсатномани бериш рад этилиши, шунингдек ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмаларининг мансабдор (ваколатли) шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда).
    4. Рухсатномани қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликатлар бериш
    5. Ариза берувчи қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган, юридик шахс сифатида қайта рўйхатдан ўтказилган тақдирда ариза берувчи ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин етти иш куни мобайнида ваколатли органга ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда) кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқлайдиган ҳужжатларни илова қилган ҳолда рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши керак.
    6. Концерт-томоша тадбирини ўтказиш вақти ёки жойига, концерт-томоша тадбирининг дастури (сценарийси)га нисбатан ўзгартиришлар киритиш зарур бўлган тақдирда (баъзи ижрочиларнинг тадбирда иштирок этиши имкони бўлмаслиги ҳоллари бундан мустасно) ариза берувчи бу ҳақда ваколатли органни камида ўн кун олдин (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда — унинг ҳудудий бўлинмаларини концерт-томоша тадбири ўтказиладиган санадан камида беш кун олдин) ёзма равишда хабардор қилиши керак.

    Ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги аризага рухсатноманинг асл нусхаси илова қилинади.

    1. Ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмалари (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда) томонидан рухсатнома қайта расмийлаштирилганда рухсатномалар реестрига тегишли ўзгартириш киритилади. Рухсатномани қайта расмийлаштириш ва бериш ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмалари (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда) томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
    2. Рухсатнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда ариза берувчининг аризаси бўйича унинг дубликати берилади.

    Рухсатнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмалари (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда) ариза ва рухсатноманинг асл нусхаси олинган кундан бошлаб икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда рухсатнома дубликатини бериши (юбориши) шарт.

    1. Рухсатноманинг дубликатини бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
    2. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш
    3. Рухсатномани амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда) «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган тартибда ва ҳолларда амалга оширилади.
    4. Рухсат бериш талаблари ва шартлари бир марта қўпол бузилишининг қуйидаги ҳоллари рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиш учун асос бўлиши мумкин:

    концерт-томоша тадбирининг тасдиқланган дастур (сценарий)га номувофиқлиги аниқланиши;

    концерт-томоша тадбирини ўтказишда миллий қадриятлар ва анъаналарга, саҳна маданиятига риоя қилмаслик;

    ижро этувчилар томонидан чиқишлар вақтида ножоиз хатти-ҳаракатларга, жумладан, томошабинларда тажавузкорлик намоён бўлишига ундовчи хатти-ҳаракатларга йўл қўйилиши.

    VII. Берилган рухсатномалар реестри

    1. Реестр қоғозда ва электрон манбаларда:

    а) тижорат ва реклама мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирига берилган рухсатномалар бўйича реестрга қуйидаги маълумотлар:

    ариза берувчининг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефон рақами;

    рухсатнома берилган сана ва унинг рақами;

    рухсатноманинг амал қилиш муддати;

    рухсатномани берган органнинг номи;

    концерт-томоша тадбирининг номи, унда иштирок этадиган асосий ижрочиларнинг фамилияси ва исми (тахаллуси);

    концерт-томоша тадбири ўтказиладиган жой ва сана;

    эксперт комиссияси мажлисининг баённомаси ва ваколатли органнинг бош директори буйруғи реквизитлари;

    рухсатномани қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асоси ва санаси;

    рухсатноманинг амал қилишини тўхтатишнинг асоси ва санаси;

    рухсатномани бекор қилишнинг асоси ва санаси;

    рухсатноманинг дубликатини беришнинг асоси ва санаси;

    йиғим тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг тегишли реквизитлари киритилган ҳолда ваколатли орган томонидан юритилади;

    б) нотижорат мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирига бериладиган рухсатномалар бўйича реестрга қуйидаги маълумотлар:

    ариза берувчининг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефон рақами;

    рухсатнома берилган сана ва унинг рақами;

    рухсатноманинг амал қилиш муддати;

    рухсатномани берган органнинг номи;

    концерт-томоша тадбирининг номи, унда иштирок этадиган ижрочиларнинг фамилияси ва исми (тахаллуси);

    концерт-томоша тадбири ўтказиладиган жой ва сана;

    рухсатномани қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асоси ва санаси;

    рухсатноманинг амал қилишини тўхтатишнинг асоси ва санаси;

    рухсатномани бекор қилишнинг асоси ва санаси;

    рухсатноманинг дубликатини беришнинг асоси ва санаси киритилган ҳолда ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан юритилади.

    1. Қоғоздаги ва электрон манбалардаги маълумотлар ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлган тақдирда қоғоздаги ёзувлар устунликка эга бўлади.
    2. Рухсатномалар реестри янги йилнинг биринчи иш кунидан бошлаб янги реестр очилган ҳолда ҳар бир йил учун алоҳида юритилади.

    Рухсатноманинг нусхаси, шунингдек рухсатнома бериш билан боғлиқ ҳужжатлар ваколатли органда ёки унинг ҳудудий бўлинмаларида (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда) уч йил сақланади.

    VIII. Якунловчи қоидалар

    1. Рухсатнома ягона асл нусхада расмийлаштирилади.

    Концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш учун берилган рухсатномаларнинг нусхалари:

    тижорат ва реклама мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари бўйича — ваколатли органда;

    нотижорат мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари бўйича — ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмаларида сақланади.

    1. Рухсат бериш талаблари ва шартларига риоя қилиш устидан назорат қилиш белгиланган тартибда ваколатли органнинг ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда) масъул ходимлари томонидан амалга оширилади.
    2. Масъул ходим:

    концерт-томоша тадбирининг репетицияларида иштирок этиш;

    концерт-томоша тадбирининг ташкилотчисидан концерт-томоша тадбирига тегишли зарур маълумотларни сўраш;

    рухсат бериш талаблари ва шартлари бузилган ҳоллар аниқланганда концерт-томоша тадбири ташкилотчисидан ушбу талаблар бузилишини бартараф этишни талаб этишга ҳақлидир.

    1. Концерт-томоша тадбирининг ташкилотчиси томонидан рухсат бериш талаблари ва шартлари бузилган тақдирда масъул ходим талаблар бузилганлиги тўғрисида далолатнома тузади ва концерт-томоша тадбирининг ташкилотчиси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
    2. Ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмалари нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилишига улар томонидан берилган рухсатномалар тўғрисида улар берилган кундан бошлаб уч кун мобайнида ваколатли органни хабардор қилади.
    3. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

    Концерт-томоша тадбирига бир

    марталик рухсатнома бериш тартиби

    тўғрисидаги низомга
    1-ИЛОВА

     

    Концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома беришда рухсат бериш тартиботларидан ўтиш схемаси
    (тижорат ва реклама мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари учун)

     

     

     

    Концерт-томоша тадбирига бир

    марталик рухсатнома бериш

    тартиби тўғрисидаги низомга
    3-ИЛОВА

    Олдинги таҳрирга қаранг.

     

             

    рухсатноманинг олд томони

    (Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири)

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ
    «ЎЗБЕККОНЦЕРТ» ДАВЛАТ МУАССАСАСИ

    Концерт-томоша тадбирини ташкил этиш учун бир марталик
    РУХСАТНОМА
    (тижорат ва реклама мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари учун)

    BMR 0000

       

    ______-сон

       

    ______________
    (берилган сана)

    Тошкент шаҳри

                 

    Концерт-томоша тадбирининг номи ёки асосий иштирок этувчи ижрочиларнинг Ф.И.О.


    _________________________________________


    Концерт-томоша тадбирини ўтказиш жойи


    _________________________________________


    Концерт-томоша тадбирини ўтказиш санаси ва вақти



    _________________________________________


    Концерт-томоша тадбирининг ташкилотчиси


    _________________________________________


    Ташкилот раҳбари — масъул шахс


    _________________________________________


    Ташкилотчи жойлашган манзил (почта манзили), телефон рақами



    ________________________________________


    Солиқ тўловчининг идентификация рақами


    _________________________________________

                       

    Ваколатли шахс

    _______________
    (имзо)

     

    __________________________
    (Ф.И.О.)

     

    М.Ў.

                     
               


    рухсатноманинг орқа томони

    Рухсат беришга доир талаблар ва шартлар
    (тижорат ва реклама мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари учун)

    1. Концерт-томоша тадбирини ташкил этишда қонун ҳужжатларига, жумладан фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар, реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш.
    2. Концерт-томоша тадбирини рухсатномада кўрсатилган сана, жой ва вақтда ўтказиш.
    3. Ваколатли органга тақдим этилган концерт-томоша тадбирининг дастури (сценарийси)га қатъий риоя қилиш.
    4. Зарурият бўлганда концерт-томоша тадбирини ўтказиш санаси, вақти, жойига ёки концерт-томоша тадбирининг дастури (сценарийси)га ўзгартиришлар киритиш, бу ҳақда ваколатли органни белгиланган муддатларда олдиндан ёзма равишда хабардор қилиш.
    5. Концерт-томоша тадбирини ўтказишда миллий қадриятлар ва анъаналарга, саҳна маданиятига қатъий риоя қилиш.
    6. Ижрочиларнинг чиқишларида улар томонидан ножоиз хатти-ҳаракатларга, жумладан томошабинларга салбий таъсир кўрсатувчи хатти-ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги.
    7. Томошабинларнинг концерт-томоша тадбири ўтказиладиган ҳудуддаги ҳаракатини, уларнинг чипталарда кўрсатилган ўринларга жойлашишини таъминлаш.
    8. Концерт-томоша тадбирини оммавий тарзда ўтказишда хавфсизликни таъминлаш тўғрисида ички ишлар органлари билан шартнома тузилгандан кейин бериладиган рухсатнома асосида оммавий тадбирни ўтказиш.
    9. Концерт-томоша тадбирларини етарлича миқдордаги эвакуация йўллари мавжуд бўлган жойларда ўтказиш.
    10. Чипта (таклифнома)ларнинг орқа томонида концерт-томоша тадбирлари ўтадиган жойларга олиб кириш тақиқланган буюмлар ва ашёлар ҳақида эслатма бўлишини таъминлаш.

    (3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)

     

    Концерт-томоша тадбирига

    бир марталик рухсатнома

    бериш тартиби тўғрисидаги низомга
    5-ИЛОВА

    Олдинги таҳрирга қаранг.

     

    Концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш тўғрисида
    АРИЗА
    (тижорат ва реклама мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари учун)

               

    «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси раҳбарига

    _________________________________________________________ концерт-томоша тадбирининг

    (юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли)

         

    _________________________________________________________________________________ ташкилотчисига концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома беришингизни сўраймиз.

    Ташкилот жойлашган жой ___________________________________________________________.

         

    (юридик шахснинг почта манзили, СТИР)

    Ваколатли шахс: ____________________________________________________________________

       

    (лавозими, Ф.И.О., шахсни тасдиқлайдиган ҳужжатнинг маълумотлари)

    _________________________________________________________________________________.


    Телефон: _______________, ___________, факс: ____________, эл. манзил ___________________.


    Концерт-томоша тадбири ўтказиладиган объектнинг тўлиқ номи ва жойлашган жойи_____________
    _________________________________________________________________________________
    _________________________________________________________________________________.

    Концерт-томоша тадбири ўтказиладиган сана, унинг бошланиши ва тамом бўлиши вақти _________________________________________________________________________________
    _________________________________________________________________________________.

    Концерт-томоша тадбири тўғрисидаги маълумотлар _______________________________________

             

    (тадбирнинг номи ёки ижрочининг Ф.И.О.)

    _________________________________________________________________________________
    ________________________________________________________________________________.

    Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати (ҳужжатнинг номи ва варақлар сони), ҳаммаси _____ варақда, шу жумладан:
    а) юридик шахс — концерт-томоша тадбири ташкилотчисининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
    б) концерт-томоша тадбирининг ариза берувчи томонидан тасдиқланган дастури (сценарийси);
    в) рухсатнома олинганлиги учун ариза берувчи томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси.

     

    Раҳбар

    _____________
    (имзо)

     

    _______________________________
    (Ф.И.О.)

     
     

    М.Ў.

                   

    (5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)

    Концерт-томоша тадбирига бир

    марталик рухсатнома бериш

    тартиби тўғрисидаги низомга
    6-ИЛОВА

    Олдинги таҳрирга қаранг.

     

    Концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш тўғрисида
    АРИЗА
    (нотижорат мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари учун)

               

    «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси
    _______________________
    (ҳудуднинг номи)
    бўлинмаси раҳбарига

    _________________________________________________________ концерт-томоша тадбирининг

    (юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли)

         

    _________________________________________________________________________________ ташкилотчисига концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома беришингизни сўраймиз.

    Ташкилот жойлашган жой ___________________________________________________________.

         

    (юридик шахснинг почта манзили, СТИР)

    Ваколатли шахс: ____________________________________________________________________

       

    (лавозими,Ф.И.О.,шахсни тасдиқлайдиган ҳужжатнинг маълумотлари)

    _________________________________________________________________________________.


    Телефон: _______________, ___________, факс: ____________, эл. манзил ___________________.


    Концерт-томоша тадбири ўтказиладиган объектнинг тўлиқ номи ва жойлашган жойи______________
    _________________________________________________________________________________
    _________________________________________________________________________________.

    Концерт-томоша тадбири ўтказиладиган сана, унинг бошланиши ва тамом бўлиши вақти _________________________________________________________________________________
    _________________________________________________________________________________.

    Концерт-томоша тадбири тўғрисидаги маълумотлар _______________________________________

             

    (тадбирнинг номи ёки ижрочининг Ф.И.О.)

    ________________________________________________________________________________.

    Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати (ҳужжатнинг номи ва варақлар сони), ҳаммаси _____ варақда, шу жумладан:
    а) юридик шахс — концерт-томоша тадбири ташкилотчисининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
    б) концерт-томоша тадбирининг ариза берувчи томонидан тасдиқланган дастури (сценарийси).

     

    Раҳбар

    _____________
    (имзо)

     

    _______________________________
    (Ф.И.О.)

     
     

    М.Ў.

                   

    (6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)

     

    Концерт-томоша тадбирига бир

    марталик рухсатнома бериш

    тартиби тўғрисидаги низомга
    7-ИЛОВА

    Нотижорат мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари учун концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатномани бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва хулосаларни тайёрлаш бўйича эксперт гуруҳларининг

    намунавий таркиби*

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    1.

    лавозими бўйича

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосарлари, эксперт гуруҳи раҳбари

           

    2.

    лавозими бўйича

    «Ўзбекконцерт» ДМ ҳудудий бўлинмасининг директори, эксперт гуруҳи раҳбарининг ўринбосари

           

    3.

    лавозими бўйича

    маданият бўйича бошқарма бошлиғи

           

    4.

    лавозими бўйича

    Республика маънавият маркази ҳудудий бўлинмасининг вакили

           

    5.

    лавозими бўйича

    «Ўзбекконцерт» ДМ ҳудудий бўлинмасининг мутахассиси, эксперт гуруҳи котиби

    Изоҳ: нотижорат мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари учун концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва хулосаларни тайёрлаш бўйича эксперт гуруҳларининг намунавий таркиби саккиз кишидан шакллантирилади, уларнинг беш нафари таркибга лавозими бўйича киради, уч нафари эса маданият, санъат, маънавий-маърифий ишлар соҳасидаги мутахассислар орасидан, жамоатчилик вакилларидан ва бошқа мутахассислардан жалб этилади.

    (7-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)

     

    Вазирлар Маҳкамасининг

    2015 йил 9 декабрдаги

    354-сон қарорига
    4-ИЛОВА

    Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

    1. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июндаги 272-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 32-модда) билан тасдиқланган «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси тўғрисидаги низом 3.1-бандининг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
    2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатига қуйидаги мазмундаги 1761-банд қўшилсин:

    1761.

    Концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома

    Концерт-томоша тадбирларини ўтказиш

    «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари

     

    Вазирлар Маҳкамасининг

    2015 йил 9 декабрдаги

    354-сон қарорига
    5-ИЛОВА

    Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланган қарорлари

    рўйхати

    1. Вазирлар Маҳкамасининг «Концерт-томоша фаолияти соҳасида солиқ солишни ва аудио-, видеокассеталарни тарқатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 29 июндаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 36-модда).
    2. Вазирлар Маҳкамасининг «Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 114-модда).
    3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2006 йил 10 мартдаги 41-сон қарорига 1-илованинг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 18-модда).
    4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида» 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори)» 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига илованинг 31-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 34-модда).
    5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)» 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига 1-илованинг 52-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда).
    6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2011 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-292-сон Қонуни)» 2012 йил 1 февралдаги 26-сон қарорига илованинг 16-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 5-модда).
    7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2011 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-312-сон Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарорига 3-илованинг 3 ва 7-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 3-сон, 18-модда).
    8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)» 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига 1-илованинг 47-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 79-модда).
    9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон қарори)» 2014 йил 17 июлдаги 196-сон қарорига 1-илованинг 6 ва 18-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 73-модда).

     

    (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 49-сон, 613-модда, 52-сон, 646-модда; 2017 й., 19-сон, 345-модда)

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать