Шаҳрисабзда Мақом музейи очилмоқда

    05 сентябрь, 2018 72 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari

    Айни дамда Шаҳрисабз шаҳрида нуфузли анжуманга тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирган. Маҳобатли Оқсарой обидасига яқинлашар экансиз, йўлингизда бир-биридан жозибадор, такрорланмас манзараларга гувоҳ бўласиз. Масалан қорақалпоқ халқининг бой маданий мероси ҳисобланган, халқ ҳунармандчилиги намунаси бўлган қора уй яъни ўтов нафақат хорижий сайёҳларда балки маҳаллий аҳолида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.

     

     

    Амир Темур хиёбони ҳудудида жойлашган “Коба” мақом маркази атрофидаги бетакрор бу манзаралар ҳар қандай кишининг диққатини ўзига тортади. Шуниси эътиборлики, анжуманга ташриф буюрганлар хиёбон бўйлаб жойлашган ҳар бир вилоятнинг ўзига хос тарихи, маданияти ва урф одатларидан бохабар бўлиш имконига эга бўлишади.

     

     

    Бухоронинг ўзига хос рамзи ҳисобланган Арк қалъасининг макети, водийча меҳмондўстликни тарғиб қилувчи рамзлар, туялар карвони намунали юртимизнинг бой тарихидан дарак бериб турибди. Аслида матодан тикилган мана бу баҳайбат қовун ва тарвузларнинг ёнидан ўтар экансиз, беихтиёр димоғингиз ёқимли ҳидни туйгандек, жиззахлик миришкор деҳқонларни кўргандек бўласиз. 

     

     

    Бир сўз билан айтиш мумкин, бугун Шаҳрисабз шаҳри янгича қиёфа касб этган. Тайёргарлик жараёнлари давом этаётган бўлса-да, аҳолининг анжуманга бўлган қизиқиши юқори. Тадбирни кўнгилдагидек ўтказишга барча бирдек бел боғлаган.

     

     

    Шаҳрисабзнинг бугунги қиёфаси ҳақиқий маънода кўнгилларни яшнатиб, кўзларни қувонтирмоқда. Тарихий маскан Амир Темур хиёбони ўзгача қиёфа касб этган. Оқсарой атрофидаги майдонлар, ҳудудлар кесимида тақсимланиб, миллий анъана ва қадриятларимизни акс эттирувчи сценарий ва дастурлар лавҳалари устида иш олиб борилмоқда. Саҳна декорацияси ва майдонни ободонлаштириш ишлари авжида. Қўшимча чироқлар ва декорациялар учун махсус ёритгичлар ўрнатилмоқда. Тайёргарлик жараёнларида амфитеатрнинг жойлашган ўрни ва саҳнага кўтарилган ижрочилар ва раққосаларнинг чиқишларига алоҳида эътибор қаратилган.

     

     

    Эътиболиси шундаки, янги қайта таъмирланган маданият саройида Мақом музейи очилади, унда тарихий мусиқий асбоблар намойиш этилади. Унда Тошкент-Фарғона, Бухоро-Самарқанд Шашмақоми, Хоразм ҳудудларидаги ўзига хос мактабларининг мусиқа асбоблари, бундан ташқари Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти ҳудудларидаги этнографик экспонатлар ҳам кўргазмадан жой олган. Давлатимиз раҳбари томонидан янги очиладиган музей, хорижлик меҳмонларда катта таассурот қолдиради деган умиддамиз. 

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать