БУХОРОДА БМСМЛАР ФАОЛ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ АНЪАНАВИЙ АВГУСТ КЕНГАШИ ЎТКАЗИЛДИ

    27 август, 2018 54 buxoro Buxoro vb yangiliklari

    БУХОРОДА БМСМЛАР ФАОЛ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ АНЪАНАВИЙ АВГУСТ КЕНГАШИ ЎТКАЗИЛДИ 

           2018 йил 27 август куни Бухоро шаҳар 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоятдаги БМСМларнинг фаол ўқитувчилари ва раҳбарларининг анъанавий август кенгаши ўтказилди.

           Кенгашни вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Йўлдош Генжаев кириш сўзи билан очиб, Республика ва Халқаро танлов ва фестивалларда фаол иштирок этиб фахрли ўринларни олган ўқувчиларнинг ўқитувчиларига бошқарма фахрий ёрлиғи ва бир ойлик маош билан маънавий ва мо ддий рағбатлантирилди ҳамда 2017-2018 ўқув йилида БМСМлар томонидан олиб борилган ишлар ва унинг натижалари, 2018-2019 ўқув йилидаги навбатдаги вазифалар ҳақида маъруза қилди.

           Кун тартибидаги навбатдаги масала бўйича Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаби раҳбари Дониёр Неъматов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги 3504-сонли қарори ижроси бўйича амалга оширилган ишлар хусусида, мусиқий таълимни ривожлантиришда ўқувчиларни касбга йўналтиришнинг педагогик асослари, 2018-2019 ўқув йили қабул якунлари мавзуидаги маърузаси билан шунингдек, Ихтисослаштирилган санъат мактаби бош ўқитувчиси Ойбек Раҳимов, “Бошланғич мусиқий таълим йўналишида замонавий пед. технологиялар,  таълимда класстер услубларидан фойдаланиш” мавзудаги маърузалари эшитилди. Маърузалар бўйича музокараларга 11-сон БМСМ раҳбари Н.Пўлотов, 4-сон БМСМ раҳбари У.Ғуломов, Когон шаҳар 2-сон БМСМ ўқитувчиси А.Равшановалар сўзга чиқдилар.

           Шундан сўнг иштирокчилар шўбаларга бўлиниб, шўбалар бўйича режа дастурига мувофиқ долзарб муаммолар ва ечимлари юзасидан намунавий очиқ дарслар, очиқ давра мулоқотлари билан навбатдаги анъанавий август кенгаши якунланди ҳамда 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб 2-, 5-сон БМСМлари эксперемент тариқасида мусиқий таълимнинг класстер услубларига ўтказилиши юзасидан қарор қабул қилинди.

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать