Зафарободда асосий байрам тантаналари нишонланди

    25 август, 2018 529 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    2018 йилнинг 24 август куни Зафаробод туман марказидаги  Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ўйингохида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига бағишланган "Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!" шиори остида туманнинг асосий байрам тадбири шодиёналари бўлиб ўтди.

    Туман марказидаги  Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ўйингохи байрамга мос равишда безатилди. Туман  кўчалари, бинолар пештоқи Ватан, истиқлол, озодликни мадҳ этувчи плакат ва паннолар билан янада кўркамлашди. Туман  марказий кўчаларидаги турли манзарали дарахтларга, гулларга ишлов берилди, дарахтлар оқланади. Байрам куни туман кўчаларида шўх-шодон болалар, туман аҳолиси ва меҳмонлардан иборат одамлар оқими байрам ўтадиган асосий жой,  бош саҳна томон ошиқдилар.

    Саҳна турли рангда товланувчи гуллар, ҳаво шарлари ва байрамга мос шиорлар билан безатилди.

    Овоз кучайтириш, аудио-видео мосламалар, радиокарнайлар ўрнатилди.

    Туман маданият бўлими, 9-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби, болалар-ўсмирлар спорт мактаби, туман халқ таълими бўлими  ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорликда, ёш ўғил ва қизлар ижросида тайёрланган байрам томоша дастури намойиш этилди.

       

    Тумандаги ёш спортчилар ва туман спорт усталарининг чиқишлари намойиш этилди. “Чўлқувар” ашула ва рақс ансамбли, маданият ва аҳоли дам олиш маркази тўгарак қатнашчилари, “Тўғизкўз” фольклор жамоаси ҳамда истеъдодли эстрада санъаткорлари ижросида Ўзбекистон тупроғида яшаётган барча халқларнинг ўзаро дўстона муносабатлари, урф-одатлари, удумлари асосидаги куй-қўшиқлар ижро этилди.

    Шундан сўнг пойтахтдан ташриф буюрган эстрада хонандалари Ойбек ва Нигора, Шахриёр, “Шод” гурухи ва қизиқчилар Валижон Шамсиев ва “Қах-қаха” гурухи ўз дастурларини оммага намойиш этдилар. 

             

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать